“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича семинар ўтказилди
Учкўприк туманида аҳолига берилган ер майдонларида "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган семинарда туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, ҳоким ўринбосарлари, деҳқон хўжаликлари, онлайн аукцион орқали ер майдонлари ажратилган ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими аҳолига ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштириш, экспорт қилиш ҳамда Президентимизнинг 2024 йил 5 апрель кунги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросига тўхталди.
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ-иқлим шароити, инсонларнинг деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, кооперациялар, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарнинг маҳсулот турига бўлган талаби асосида қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилаётгани қайд этилди.
Шу боисдан, аҳолига ажратилган ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Аҳолининг юқори даромад топишига қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.