Учкўприклик спортчилар вилоят чемпионатида юқори натижаларни қўлга киритди
Учкўприк тумани спорт мактаби спортчилари Фарғона вилояти чемпионатида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишди.
Жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Қўқон шаҳрида дзюдо бўйича U-15 ва U-13 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида Фарғона вилояти чемпионати ўтказилди.
Мазкур чемпионатда иштирок этган учкўприклик ёш дзюдочиларнинг 5 нафари 1-ўринни, 1 нафари 2-ўринни, 3 нафари 3-ўринни эгаллади.
Чемпионатда биринчи ўринни эгаллаган 5 нафар спортчиларимиз ўз навбатида республика босқичига ҳам йўлланмаларни қўлга киритишди.