Сектор раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ўрганди
Бугун туман секторлар раҳбарлари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев, ҳоким ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари ҳамда Халқ қабулхонаси мудири иштирок этган қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, банк кредити, уй-жой, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Қабул давомида 43 нафар фуқаро томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.