Тошкент вилояти божхона бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда давлат ташкилотлар масъуллари иштирокида «Ғишткўприк» чегара божхона пости ёндош ҳудудида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун “Ғишткўприк” чегара божхона пости ёндош ҳудудида, вилоят божхона бошқармаси раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳи билан вилоят ҳокимлиги, транспорт бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм масъуллари ҳамда божхона пост ёндош ҳудудида тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда пост орқали ҳаракатланувчи йўловчилар, транспорт воситалари ва халқаро йўналишдаги автобус учун тўхташ, кутиш жойларини ташкил этиш, атрофини ободонлаштириш ва доимий тозалигини сақлаш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида “Ғишткўприк” чегара божхона постига туташ ҳудудда қисқа муддатда фуқаролар ва транспорт воситалари учун зарур инфратузилма ташкил этиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланди.