Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийси Ибрагимов Бахром Жўраевич билан учрашуви бўлиб ўтди
Божхона ходимларда касбга, бурчга бўлган садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини ошириш ҳамда хизмат интизомни самарали ташкил этиш мақсадида, Тошкент вилояти божхона бошқармасида тизимда узоқ йиллар намунали хизмат қилган божхона фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Шундай учрашувлардан навбатдагиси Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлар уюшмаси аъзоси, тизимда узоқ йиллар намунали хизмат қилган божхона фахрийси Ибрагимов Бахром Жўраевич иштирокида Бошқарманинг "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постида бўлиб ўтди.
Бахром Ибрагимов божхона органларидаги хизмат йиллари, узоқ йиллик тажрибалари ва йиллар давомида орттирилган билим ва кўникмалари билан ўртоқлашиб, “Божхонадаги ҳаёт йўлим” номли ўз қаламига мансуб бўлган китоб билан таништириб ўтди.
Тадбир якунида иқтидорли ва намунали божхона ходимларга муаллиф томонидан китобларидан тақдим қилинди.