Тўрақўрғон тумани ҳокими кубоги учун ташкилотлар ўртасида футбол мусобақаларига старт берилди.
Икки кун давомида миллионлар ўйинининг асл ишқибозлари ўзлари майдонга тушадилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходуллаев қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади.
Мусобақа эртага якунланади ва совриндорларни туман ҳокимининг кубоги ва совринлари кутмоқда. Ўйинлар давомида туман ташкилотлари жамоалари ўртасидаги дўстлик ришталари ҳам янада мустаҳкамланади.