Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namangan axboroti |TO'RAQO'RG'ON TUMANI TIBBIYOT BIRLASHMASI KASABA UYSHMASINING HISOBOT SAYLOV KONFERENSIYASI O'TKAZILDI 21.02.2025


Азиз юртдошлар, автотюнинг ишқибозлари!

Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш, ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, автоишқибозлар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни, яъни эртага 1-халқаро "Наманган авто фестивали" ўтказилади.
Фестивал доирасида 50 дан зиёд ноёб автомобиллар юриши 22 февраль куни соат 9:00 да "Наманган халқаро аэропорти" олдидан старт олади. Автопарад бир соат давомида Наманган шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, "Афсоналар водийси" тематик паркига кириб келади.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими соат 10:00 да "Афсоналар водийси" тематик парки автотураргоҳи ҳудудида жойлашган "Шаршара" манзараси олдида бўлиб ўтади.

Шундан сўнг:
-  Ретро автомобиллар КЎРГАЗМАСИ, авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ, қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари бўлиб ўтади


Куннинг иккинчи ярмида маданият ва концерт дастурларига кенг ўрин берилган. Хусусан, соат 17:00 да фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими ҳамда эл суйган санъаткорлар, жумладан, Отабек Муҳаммадзоҳид иштирокида КОНЦЕРТ ШОУ ташкил этилади.

Мамлакатимизда илк бор Наманганда, атига бир кун бўладиган бундай катта фестивални ўтказиб юборманг!

Барча юртдошларимизни, қўшни Республикалардаги авто ҳаваскорларни таклиф этамиз.

Ташкилий қўмита.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Маълумки, 03.01.2025 йилда Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори эълон қилинди.


Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигида ана шу қарор ижроси ва галдаги муҳим вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раиси М. Аппоқов 2024 йилда туманда “қизил” тоифага кирган 8 та маҳалланинг эндиликда “сариқ” тоифага ўтгани ҳақида тўхталди ва Тошкент вилоятида шу йил 12 февралда содир этилган мудҳиш жиноят барчага сабоқ бўлиши учун тарғибот ишлари кучайтирилганини билдирди.

Йиғилишда туман ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳусейнов, туман прокурори Аҳмадхон Юсуповлар қарор талабларидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар ва камчиликлар ҳақида батафсил ахборот беришди, мутасаддилардан масъулият талаб қилинди.

Шунингдек, ободонлаштириш ва бошқа мавзулардаги вазифалар бўйича ҳам топшириқлар бериб ўтилди.


Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули 22 февраль куни Гулқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида соат 9.00 дан бошлаб ўтказилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўрақўрғон “Халқ банки” ходимлари миллий қадриятларимизни шундай эъзозламоқдалар. Йигитларни миллий дўппида, аёл ходималарни эса адрасдан тикилган бежирим либосларда мижозларга хизмат қилиши шундан далолат.


Улардан ўрнак олса арзийди!


Тўрақўрғон тумани ҳокими кубоги учун ташкилотлар ўртасида футбол мусобақаларига старт берилди.


Икки кун давомида миллионлар ўйинининг асл ишқибозлари ўзлари майдонга тушадилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходуллаев қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақа эртага якунланади ва совриндорларни туман ҳокимининг кубоги ва совринлари кутмоқда. Ўйинлар давомида туман ташкилотлари жамоалари ўртасидаги дўстлик ришталари ҳам янада мустаҳкамланади.



Показано 7 последних публикаций.