Тўрaқўрғонлик ёшлар партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди
ЎзЛиДеП Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Тўрақўрғон тумани Кенгаши томонидан Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тўрақўрғон тумани Кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова томонидан мазкур лойиҳа ва партия дастурий вазифалари ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.
Лойиҳани ўтказилишидан асосий мақсад –ҳудудий партия ташкилотлари ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.
Тадбир якунига кўра олийгоҳнинг саккиз нафар иқтидорли талабалари партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.