Ўзбекистонда 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” кампанияси бошланади. Ушбу глобал кампания жаҳоннинг 187 та мамлакатида ўтказилади
БМТ Бош Aссамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган. 2014 йилда БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган ташаббусини очиқ деб эълон қилди.
Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани судининг раиси М.Рузиматов томонидан ДСИ биносида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида давра суҳбати ўтказилди ва йиғилганларга мавзу бўйича кенг тушунчалар берилди.