"Устоз" استاذ сўзи қаердан келиб чиққан?
Манбаларга кўра, бу сўз араб тилига ўзлаштирилган, аслида ажамдан кириб келган сўздир. Чунки араб тилида (с) س ва (з) ذ ҳарфлари бир сўзда учрамайди.
Бу сўз форс тилидан келиб чиққан бўлиб, "моҳир", "маҳорати юқори" ёки "ўқитувчи" маъноларини англатади. Форс тилида "усто" деб айтилади. Кейинчалик "болалар мураббийи" ёки "подшоҳларнинг фарзандларини тарбияловчи"га нисбатан ишлатила бошлаган.
Тилшунос олимларнинг фикрига кўра, бу сўз араб шеъриятида, хусусан, жоҳилият давридаги шеърларда умуман учрамайди.
Маълумотларга кўра, бу сўз "бирор соҳада моҳир бўлган инсон"ни англатади. Баъзи манбаларга кўра, ушбу унвонга лойиқ бўлиш учун шахс 18 ёки 12 фанни эгаллаган бўлиши керак. Уларнинг орасида: сарф, наҳв, баён илми, бадиъий адабиёт, мантиқ, калом, усулул фиқҳ, тафсир ва ҳадис фанлари бор.
Тарихий маълумотларга кўра, биринчи бўлиб "устоз" унвони Кофур Ихшидийга берилган. Кейинчалик бу атама кенг халқ орасида болалар тарбиячиси ёки бирор ишда юксак даражага эришган кишилар учун ишлатила бошлаган. Масалан, "фалон соҳанинг устаси" яъни ўша соҳада жуда моҳир деган маънони англатади.
Бугунги кунга келиб, "устоз" сўзи тилимизда кенг қўлланилиши билан бирга, айни пайтда мактаб ўқитувчилари, олийгоҳ ўқитувчилари қатори кўп соҳаларда фаолият олиб бораётган мураббий ҳамда соҳа мутахассиларига нисбатан қўлланиши одатий ҳолга айланди.
https://t.me/tuhur