Паркент тумани прокурори Ж.Хайитбоев, ИИБ бошлиғи А.Алиасқаровлар томонидан
туманнинг "Қўрғон" МФЙ аҳолиси, ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида номаълум шахслар томонидан мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро М.Й. номига онлайн кредит расмийлаштириб олиб, уни номига чиққан 14 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағларини яширин равишда ўзлаштирганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида туман прокурори томонидан ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилиниб, мазкур жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича ҳамда келгусида маҳалла аҳолисини бу каби ёлғонларга ишониб қолмасликлари ҳақида сўз юритилди.
Маҳалла еттилиги ва профилактика инспекторларига ушбу турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube