Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳрида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.
Бугун шаҳар прокуратурасида Ишчи гуруҳ аъзолари ва масъуллар иштирокда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шаҳар прокурори А.Хайриддинов, ИИБ бошлиғи А.Мирходжаевлар бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилдилар. Айниқса, "маҳалла еттилиги"нинг масъулияти, кунлик амалга оширган ишлари ҳамда таъминланиши лозим бўлган вазифалар, "Йўл харитаси"да белгиланган топшириқлар, шунингдек, ёшлар, аёллар ва ишсизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолати, оила-турмуш муносабатлари доИрасида жиноятларнинг олдини олиш ва аниқланган камчилик, йўл қўйилган хатолари кескин танқид қилинди. Йиғилишда масъулларга қатъий топшириқ берилди ва назоратга олинди.
Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube