“Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур”...
14 февраль - шоҳ ва шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.Тошкент вилоят судида бўлиб ўтган маърифат соати ушбу санага бағишланди.
Унда вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Исомиддин Қурбонов Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган. Довюраклиги учун «Бобур» («Шер») лақабини олади.
Бобур қисқа ва шиддатли умри давомида нафақат саркарда, балки етук шоир ва ёзувчи, “Бобурнома” каби тарихий мемуар асар муаллифи сифатида дунёга танилган. Унинг ижодидан гўзал, дилбар, ҳам теран фалсафий маънога эга бўлган ғазаллар, рубоийлар, байтлар ўрин олган.
Бобурнинг ҳаёти ва ижоди мана 5 асрдан зиёд вақт ўтибдики, ҳамон ўрганиб келинмоқда.
Маърифат соатида Бобур ғазаллари ижро этилган видеоролик намойиши барчага хушкайфият улашди.
Сайт I Telegram I