Ижтимоий тармоқлардаги айрим ахборот манбаларида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан оммавий ахборот воситаси вакилининг суд жараёнини тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномасини “прокурор хизмат кийимида эмаслиги” важи билан рад этилганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Инкор этилмайди, процессда “прокурорнинг хизмат кийимида эмаслиги” тилга олингани бор гап. Бироқ илтимоснома айни шу асос билан рад этилгани тармоқларда бироз бўрттирилмоқда.
Аслида журналистнинг илтимосномаси “суд мажлисини фото-видео-аудио ёзиб олишга зарурат йўқлиги” асоси билан қаноатлантирилмаган. Илтимоснома рад этилиши журналист ёки блогернинг суд мажлисини тарк этишига асос бўлмайди. Аксинча, бемалол эркин тарзда ёзма қайдлар қилиши ёки стенограмма юритиши мумкин.
Суд мажлисини тасвирга олишга доир илтимоснома - фуқаролик судларида тарафларнинг розилиги; жиноят ишлари бўйича судларда эса уларнинг фикрини эшитиб, раислик этувчи томонидан мустақил ҳал қилинади.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлганидан келиб чиқиб, суд муҳокамаси ошкоралиги ҳамда судлар фаолиятига доир ахборот олишга оид ҳуқуқий тартибларга доир амалиётлар Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъатида таҳлилий кўриб чиқилиши белгиланди.
Сайт I Telegram I