Таълим масканида тарғибот
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг тергов судьяси Зафар Аббосов томонидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда ўқувчиларга ҳуқуқбузарлик тушунчаси, унга қарши кураш, унинг келиб чиқиш сабаблари, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, алкоголизм, гиёҳвандлик, ўғирлик каби салбий иллатларнинг ёш авлодга таъсири, соғлом турмуш тарзига эга бўлишнинг аҳамияти, таълим масканида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ҳам ўқувчиларга зарурий тушунтиришлар берилди.
Якунда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди
Сайт I Telegram I