Репост из: Bosh prokuratura
Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Урманов раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Чилонзор тумани идоралараро штабида ўрганилди.
Ўрганиш натижалари бўйича ўтказилган йиғилишда туман ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси, туман штаби аъзоларининг ўзларига юклатилган вазифаларни бажариши, ҳудудларда айрим тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилиши ва бошқа масалалар танқидий муҳокама қилинди.
Қарор ижросини таъминлашда камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Шунингдек, туман штаби аъзоларига иш фаолиятини ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook