Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона постида бўлиб, халқаро аэропорт орқали гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, йўловчилар, уларга тегишли қўл юклари ва багажларни божхона кўригидан самарали ўтказишда қўлланилаётган назорат-техник воситалари, хусусан инсон тана аъзоларини сканерловчи қурилма, учиб келиш ва учиб кетиш залларига ўрнатилган “ақлли” видеокузатув тизимлари ҳамда шу ернинг ўзида ташкил қилинган Ситуацион марказ фаолияти кўздан кечирилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия божхона органлари зиммасига ҳам қатор вазифаларни юклаган.
Уларнинг ижросини ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш божхона органлари ва миллий марказ ўртасида узвий ва самарали ҳамкорликни тақозо этади.
Айниқса, мамлакатимизнинг бош ҳаво дарвозаси - пойтахт аэропорти орқали гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашишда замонавий усулларни кенг татбиқ этиш, божхона ходимларининг мазкур йўналишдаги билим ва малакаларини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан аниқланган 30 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 4,1 кг.дан зиёд оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 35 та ҳолатда 740 дона психотроп моддалар ҳамда 24 кг.дан зиёд оғирликдаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.