Дунёдаги ажабланарли ва қўрқинчли кўллар
🇮🇳Ҳиндистондаги Роопкунд кўли
🔵Роопкунд кўли Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатидаги баланд тоғликдаги музлик кўли ҳисобланади. У Ҳимолой тоғларида Тришул массивининг этагида жойлашган. Кўл атрофида одамлар яшамайди. Кўл денгиз сатҳидан тахминан 5020 м баландликда жойлашган. Кўл музлик ва қорлар билан қопланган баланд тоғлар билан ўралган.
🟣Кўл унча катта эмас, унинг диаметри бор йўғи 40 метрини ташкил қилади, чуқурлиги эса 3 метргача етади холос.
Роопкунд кўлини Скелетлар кўли ҳам дейишади. Чунки ХХ асрда унинг тубида ва соҳиллари яқинида 300 дан ортиқ инсонларнинг скелетлари топилган.
🟢Кўлда скелетлар биринчи марта 1942 йилда Нанда Деви Миллий паркининг ўрмончиси Хари Кишан Мадхвал томонидан топилган.
Антропологик тадқиқотлар натижалари топилган скелетлар уч хил даврга тўғри келишини кўрсатган.
🔵Скелетларнинг охирги янгироқ гуруҳи эрамизнинг 850 йилларида яшаган инсонларга хос экан. Шуниси ҳайратланарлики, бу инсонларнинг барчаси бошларига калтак еганликлари туфайли нобуд бўлишган ва уларнинг бошидаги зарба излари бири иккинчисига ўхшамайди.
⚪️Тадқиқотлар натижасида бу инсонлар бошларидаги излар уларга келиб тушган дўл оқибатида юзага келган ва бу инсонлар шу дўл зарбалари туфайли нобуд бўлишган деган хулоса чиқарилган.
🔂Мазкур дўл доналарининг катталиги (диаметри) 7 сантиметрдан кам бўлмаган.
Кўл атрофида ҳаракатланаётган, дўл остида қолган йўловчилар пана жойгача етиб бора олмай қолганлар ва дўл зарбалари остида қолиб нобуд бўлганлар. Кейинчалик водийни сув босиши натижасида бу ерларда кўл пайдо бўлган. Инсонлар скелетларининг айримлари кўл тубида, айримлари эса кўл атрофида қолиб кетган. Кўл тўғрисида эса турли ваҳимали гаплар пайдо бўла бошлаган.
💙Ҳозирги кунда Роопкунд кўли тоғ туризми билан сайёҳлар маршрутининг ажралмас қисми бўлиб қолган
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi