💧 ИССИҚХОНА КАРКАСИНИ ЙИҒИШ
Иссиқхона каркасини пўлат материаллардан ва трубалардан, алюмин материаллардан, ёғочдан ва пўлат симлардан йиғиш мумкин. Унга қўйиладиган асосий талаб қуриладиган каркас ва плёнканинг юкка ва шамолга чидамлилигидир.У ёки бу кўринишдаги каркасни танлашда уни синаб кўришингиз мумкин бўлади.
Қуйида келтирилган расмда ёғочдан, бурчак шаклли темирдан, пўлат симлардан ва тўртбурчак ёғочдан ясалган иссиқхоналарнинг турли кўринишлари акс эттирилган. Каркаснинг юк кўтарувчанлиги, эҳтимолий ёғинларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар метр квадрат юза учун 50 кг бўлиши керак. Шамолга чидамлилиги эса соатига 70 км дан кам бўлмаслиги лозим, чунки бизнинг ҳудудларда шамолнинг энг катта тезлиги мана шунга тенг.
Меъёрдан ортиқ қор ёғадиган ҳудудларда иссиқхонанинг жануб қисмидаги бурчак нишаблигини катталаштириш зарур. Металл трубалардан фойдаланишда унга оддий тарзда ишлов бериш билан керакли шаклга келтирилади.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi