Тушунаман, ҳозирги кунда профессионал футбол клуби Ўзбекистон шароитида ўз-ўзини қопламайдиган бизнес лойиҳа ҳисобланади. Лекин бу дегани: а) дунёда ҳам аксар жойда вазият шундай, фақат 10-15 клубгина фойда кўради, дегани эмас, б) Ўзбекистонда ҳам вазият буткул умидсиз ҳолатда эмас.
Суперлигадаги бир клуб йиллик ҳаражатларини ўзи тўлиқ қоплаши ҳозир утопиядек гап, лекин аввалроқ клубларга йилига 5-10 фоиз миқдорида бўлса ҳам ўзи даромад олиши кераклиги белгилаб қўйилганда эди, бугун вазият балки бошқача бўларди.
Урғу бериб айтмоқчиман, гап клублар ўз йиллик бюджетлари миқдорича бўлган -- 50 ёки 100 миллиард сўмнинг ҳаммасини ўзи топиши ҳақида эмас, ҳеч бўлмаса қўлидаги дастаклардан фойдаланиб қанчадир миқдорда пул ишлашни бошлашида. Дастаклар эса етарли.
"Пахтакор" раҳбариятининг вазият бўйича позицияси ажаблантирди. Улар албатта яхшироқ билишар, аммо Тошкентда йилдан-йилга кенгайиб бораётган хизмат кўрсатиш, кўнгил очар хизматлар бозоридан футбол ҳеч қанча улуш олмаётгани уларни ўйлантириши керак. Чунки стадиондаги футбол учрашуви ҳам истеъмолчи (тошкентликлар) учун бу вақтини мароқли ўтказиш воситасидир.
Ҳозирги ҳолатга йиллар давомида давлат пули эвазига кун кўраётган клубларнинг бошқача йўл мавжудлигини инкор қилиб келиши асосий сабабдир.