Репост из: RASMIY.UZ | Официальные новости
Келгусида давлат мукофотига сазовор бўладиган кадр
Самадова Маҳбуба – тадбиркорлик ва таълим ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган фидойи инсон
Тадбиркорлик фаолияти:
Самадова Маҳбуба 2012-йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. У дорихона соҳасида иш бошлаган бўлиб, 2010-йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаб, фармацевт сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
🎓 Таълим ва ижтимоий лойиҳалар:
📌 2019-йил – "Нуристон Олмосчалари" нодавлат таълим муассасасини ташкил этган.
📌 2021-йил – 3 млрд 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб, 150 ўринли боғча қуриб, фойдаланишга топширган.
📌 2023-йил – Инновация вазирлиги томонидан 475 миллион сўм грант ютиб олган ва мактаб ҳамда мактабгача ёшдаги болалар учун ИТ, робототехника ва Лего конструктор бўйича таълим дастурларини йўлга қўйган.
📌 2023-2024-йиллар – ИнноТеч кўргазмаларида фаол иштирок этиб келмоқда.
📌 Таълимдаги ютуқлар:
✅ Ментал арифметика, инглиз тили, таеквондо, гимнастика, шахмат ва шашка тўгараклари йўлга қўйилган.
✅ Тарбияланувчилари туман, вилоят ва республика миқёсидаги танловларда юқори ўринларни эгаллаган.
✅ Ёз мавсумида боғча болалари Дубайга таеквондо мусобақасига бориши режалаштирилган.
🏛 Ижтимоий фаолияти ва ютуқлари:
🏆 2022-йил – Конституцияга бағишланган кўкрак нишони билан тақдирланган.
🏆 Нишон тумани кенгаши депутати (ЎзЛиДеПдан).
🏆 2024-йил октабр ойидан бошлаб – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари (аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича).
🏆 2023-йил ноябрь – Тошкентда ўтказилган "Қаҳрамон Аёл – Тадбиркор Аёл" форумига 20 дан ортиқ илғор тадбиркор аёлларни олиб борган.
Вилоятда аёлларнинг тадбиркорликдаги иштироки бўйича рақамли таҳлиллар олиб борилган.
🏆 Ижтимоий тармоқларда аёлларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Самадова Маҳбуба ўзининг тадбиркорликдаги ютуқлари, ёш авлодга сифатли таълим бериш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан эътирофга лойиқ инсон.
Тадбиркорлик ва таълимда инновацион ёндашув – Самадова Маҳбубанинг муваффақият калити!
—Ҳақиқатдан муносиб кадр👍.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz