Нишон туманининг умумтаълим мактабларида Миллий либослар куни кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда!Бугун юртимиздаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар миллий либосларда иштирок этиб, она юртимизнинг бой маданий меросини намоён этмоқдалар.
Ўзбек миллий либослари – нафосат ва анъаналарнинг уйғунлиги бўлиб, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.Мазкур тадбир нафақат ўқувчиларда миллий ғурур ва ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришга, балки миллий либосларнинг гўзаллигини тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Турли хил атлас ва адрас кўйлаклар, дўппилар, чопонлар, зардўзи нақшлари билан безатилган кийимлар мактаб муҳитига ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда.Миллий либослар куни – бу ўзбек маданиятига бўлган меҳрни ифодаловчи байрам! Барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва эсда қоларли лаҳзалар тилаймиз.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube