✅ҚЎМСАШ
Топиб бер, эй, болалик-
Олтину-мисларимни,
Бир хотирга олайлик
Бебаҳо дўстларимни.
Танбеҳ, танқид ярашган
Ўр-ғўра эсларимни,
Уст-устига қалашган
Битмас кам-кўстларимни.
Топиб бергил, илтимос,
Ялангоёқ изларим,
Жилва қилиб, беқиёс,
Чорлаган юлдузларим.
Мен уларни минг тусли
Чандиқлардан излабман,
Қалампирмунчоқ исли
Сандиқлардан излабман.
Изладим бошим оғган
Томонлардан, беадад,
Ўйноқлаб чунон ёғган
Қорлар бермади мадад.
Наҳотки, топилмаса,
Ҳаяжон берганларим?
Мени кўзга илмаса,
Излаб югурганларим?
Топиб бер, эй болалик!
Сенда адолат қани?
Жуда-жуда соғиндим,
Онам қилган бўтқани...
Топилмалар ичида
Йўқ бўлса жонли бурчак,
Арзиркан ўзимизга
Бир қўриқхона қурсак.
Эҳ, болалик, болалик...
🖌Мақсуда КАРИМОВА.
👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi
Топиб бер, эй, болалик-
Олтину-мисларимни,
Бир хотирга олайлик
Бебаҳо дўстларимни.
Танбеҳ, танқид ярашган
Ўр-ғўра эсларимни,
Уст-устига қалашган
Битмас кам-кўстларимни.
Топиб бергил, илтимос,
Ялангоёқ изларим,
Жилва қилиб, беқиёс,
Чорлаган юлдузларим.
Мен уларни минг тусли
Чандиқлардан излабман,
Қалампирмунчоқ исли
Сандиқлардан излабман.
Изладим бошим оғган
Томонлардан, беадад,
Ўйноқлаб чунон ёғган
Қорлар бермади мадад.
Наҳотки, топилмаса,
Ҳаяжон берганларим?
Мени кўзга илмаса,
Излаб югурганларим?
Топиб бер, эй болалик!
Сенда адолат қани?
Жуда-жуда соғиндим,
Онам қилган бўтқани...
Топилмалар ичида
Йўқ бўлса жонли бурчак,
Арзиркан ўзимизга
Бир қўриқхона қурсак.
Эҳ, болалик, болалик...
🖌Мақсуда КАРИМОВА.
👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi