Тошкентда Озода Нурсаидова клипи суратга олиш жараёнида фожиали ҳодиса содир бўлди. Сабрина Жаббарова исмли актриса Mercedes-Benz G-Class автомобили остида қолиб, жиддий жароҳат олди. Маълум бўлишича, рулда ёш актриса бўлган ва у оператор ҳамда режиссёр кўрсатмаларига амал қилаётган пайтда назоратни йўқотган. Сабрина жамоатчиликка мурожаат қилиб, даволаниш учун ёрдам сўради. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган, аммо суд жараёни ҳали бошланмаган. Сабрина жисмоний тикланиши учун хорижда операцияга муҳтожлигини маълум қилди.