Times.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, у Зангиотадаги аёллар колониясидан шу туманда жойлашган 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.


Барча матбуот котибларининг мавқеи ва маошлари туширилиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.

Хозирда матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган, қарор лойиҳаси ўзгаришларсиз қабул қилинса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилади.


Болалар омбудсмени хабар беришича, Самарқанд вилоятида 13 декабрь куни 2008 йилда туғилган К.У. 2005 йилда туғилган A.Р. томонидан калтакланган. Маълумотларга кўра, A.Р. К.У. ҳақида номақбул гаплар эшитганини иддао қилиб, уни ерга ётқизиб, урган ва сочидан тортиб ерда судраган.

Ҳозирда Каттақўрғон тумани ИИБ ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда ва К.У. учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Болалар омбудсмени мазкур ишни назоратга олган ва қонунчиликка мувофиқ чора кўрилишини талаб қилмоқда.


Европа ва АҚШда янги йил чегирмалари🔥
Севимли Zara, H&M, Amazon, Victoria's Secret ва бошқа юзлаб хорижий онлайн-дўконлардан нореал чегирмаларда харид қилинг🥰 Meest Shopping сизга керак бўлган ҳамма нарсани Ўзбекистонга етказиб беради🇺🇿

Ҳа, ҳа, агар сиз ҳали билмасангиз, Meest Shopping Европа ва АҚШдаги онлайн-дўконлардан Ўзбекистонга етказиб берилмайдиган харидларни етказиб бериш хизматидир!

У қандай ишлайди? Осон!🤷‍♀️
Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сиз дарҳол чет элдаги омборларнинг виртуал манзилларини ва шахсий ID рақамини оласиз! Сиз мустақил равишда хорижий онлайн-дўконда товарлар сотиб оласиз, ушбу маълумотларни қўшасиз, Meest Shopping'да трек рақами ёки буюртма рақамини рўйхатдан ўтказасиз, бир неча марта босасиз ва посилкани Ўзбекистонга юборасиз!

❗️Ҳозир рўйхатдан ўтинг, чунки улар iPhone 16 совға қилмоқдалар

👉Mенга iPhone 16👈

Реклама


2024 йилда факторинг хизматлари борасида 100 млн долларлик хизмат кўрсатилди.

Инфратузилмага сармоя:

• 2024 йилда 35 трлн сўм йўналтирилди;
• 2025 йилда бу сумма 43 трлн сўм етиши режалаштирилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш

• Жорий йилда 82 млрд киловатт-соатга етказилди;
• 2025 йилда 17 та йирик “яшил” ва янги технологиялар ҳисобига умумий қувват 90 млрд киловатт-соатга етказилиши кутилмоқда.

Янги қувватлар

• 2024 йилда 6,3 млрд долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилди;
• 2025 йилда 6,4 млрд долларлик 25 та лойиҳадан яна 4,8 гигаватт қувват олишга эришилади.

Энергия бозорида рақобат

• Ҳозирги кунда 24 та мустақил ишлаб чиқарувчи мавжуд;
•2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади.


Энг муҳим хабарларни битта жойга тўплаган сирли канал топилди

Тезкор ва ишончли хабарлар
✅ Холис ва бетараф таҳлиллар
✅ Эксклюзив материаллар
✅ Сиёсий воқеаларнинг чуқур шарҳи


❗️ Ҳозироқ обуна бўлинг: @burgutuzb


Ўзбекистондаги бизнес муҳитида ижобий ўзгаришлар бор, аммо асосий муаммолар ўша-ўша.

Ноябр ойи ҳисоботида бизнес муҳити ижобий ўзгаришлар кўрсатди: саноатда индекс 21 бандга, хизматлар соҳасида 7 бандга ошди. Тадбиркорлар орасида оптимизм даражаси 56% дан 68% га етди.

Бироқ молиялаштириш, юқори солиқ ставкалари ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳануз долзарб. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида бу муаммолар сезиларли даражада ошган.

Бизнес муҳити индекси тадбиркорларнинг иқтисодий вазиятга муносабатини ўлчайдиган кўрсаткич бўлиб, мингдан ортиқ респондентнинг фикрини акс эттиради.


Ҳозирги замонда кимнидир ҳайрон қолдириш қийин. Аммо t.me/safarblog телеграм-канали бундан мустасно.

Огоҳлантирамиз, бу каналдаги контентни доимий кузатиб бориш IQ’нинг ошиши ва янги билимларга чанқоқликни келтириб чиқаради. Атрофдагилар эса сиз билан ҳамма мавзуда фикр алмашишни хоҳлаб қолади.

Бемалол обуна бўлишингиз мумкин: t.me/safarblog

Реклама


Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланди.

Бугун у Кипр Республикаси Президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Шунингдек, Файзуллаев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ҳам ҳисобланади.


Расман

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

➖ “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


🎄 Makro'нинг Янги йил каталоги — мукаммал байрам учун керак бўлган барча маҳсулотлар! 🎉

Энг яхши таклифларимиз билан бетакрор байрам дастурхонини яратинг! “Bliss” шарбати дастурхонингизга софлик ва ёрқинлик бахш этади, маёнез эса энг севимли салатларингизнинг ажойиб асоси бўлади. Майин шпрот ва зайтунлар билан дастурхонингизга нафосат қўшинг.

📅 Акция барча Makro супермаркетларида 31.12.2024 гача товар мавжуд бўлган тақдирда амал қилади.

📱200 дан ортиқ фойдали маҳсулотлар сизни makromarket.uz сайтимизда кутмоқда.

Реклама


Айни дамда Жиззах вилоятида халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Унда Салиев ўрнига “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мустафоев Улуғбек Мавлоновичга вилоят ҳокими вазифасини тайинлаш масаласи кўрилиши керак.


Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилди.


Крипто-активлар фаолиятини лицениялаш нархлари қонун билан белгиланди

“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ
Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.)

Унга кўра,  крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

крипто-биржа учун – 73 400;

майнинг-пул учун – 3 000;

крипто-депозитарий учун – 7 000;

крипто-дўкон учун – 3 700.


Пуллик масалалар ва умуман молия ҳақида ёзадиган сифатли канални топиш қийин

Лекин @Bankir лойиҳаси қисқа муддат ичида 60 мингга яқин обуначи йиға олди. Бу ерда сиз пул билан боғлиқ ҳамма нарса ҳақида ўқишингиз мумкин.

Иқтисодиётдаги тенденциялар, инвестицион вазият, доллар курси ва банк маҳсулотларидан тортиб, оддий кундалик ҳаётда керак бўладиган комиссиясиз пул ўтказмаларигача шу ердан топсангиз бўлади.

Обуна бўлинг 👉 — @Bankir


Самадов Ғуломжон Хурсандович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Бунга қадар Самадов Халқаро пресс-клуб, Президент Администратсияси ҳамда МТРК тизимларидаги масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.


Келгусида гаров билан таъминланган қарзлар судгача ундирилиши мумкин.

Банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Ушбу таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.


Ўзбекистон Фанлар академиясига янги раис сайланди.

Бугун бўлиб ўтган ички сайловда академик, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, физика-математика фанлари доктори Аюпов Шавкат Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

Аюпов бугунгача Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.


Эндиликда банклар синалган мижозларга шартсиз 300 миллион сўмгача кредит ажратади.

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Мана шундай синовдан ўтган мижозларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.


Мирзиёев: “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади.

Показано 20 последних публикаций.