Самарқандда мактаб ўқувчиси пиёдани уриб юборди, Навоийда эса 16 ёшли бола инспекторни машинада уриб юборди - иккала ҳодиса ўлим билан тугаган
Самарқандда 10 синф ўқувчиси рухсатcиз олган автомобил билан пиёдани уриб юборди. Ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанддаги Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Пиёда халок бўлди.
Навоийда эса инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.