Болалар омбудсмени хабар беришича, Самарқанд вилоятида 13 декабрь куни 2008 йилда туғилган К.У. 2005 йилда туғилган A.Р. томонидан калтакланган. Маълумотларга кўра, A.Р. К.У. ҳақида номақбул гаплар эшитганини иддао қилиб, уни ерга ётқизиб, урган ва сочидан тортиб ерда судраган.
Ҳозирда Каттақўрғон тумани ИИБ ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда ва К.У. учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Болалар омбудсмени мазкур ишни назоратга олган ва қонунчиликка мувофиқ чора кўрилишини талаб қилмоқда.