«Тўғри йўлдан қочмас»лик – Маҳрибон Оллоҳ берган тўғри ва эзгу йўлдир, бу илоҳий йўлдан четга чиқмаслик мусулмонлик эътиқоди ҳамда онгидир.
Истеъдоди Ҳақ нуридан баҳраманд бўлиб, камолга етган Махтумқули ўзининг ибратли шахсияти, ижод намуналари билан «Оллоҳ»дан умид қилиш, Оллоҳдан нажот кутиш сабоғини бериб келаётган шоир.
Бизнинг Хоразм вилоятимизда туркман аҳолисининг салмоқли қисми яшайди. Деҳқон-фермер, механизатор бўлсин, олим ё ўқитувчи, шифокор ё ҳуқуқ-тартибот тизими ходими бўлсин, туркман қариндошлар Махтумқулидек инсонпарвар шоир улуғлаган мардлик, меҳнатсеварлик, тўғрилик намунаси сифатида жамиятда ўз мавқеига, ўз ўрнига эга бўлган кишилар ҳисобланадилар. Турли аҳоли қатламлари ўртасида Махтумқули ижодининг аҳамияти, асарларига, ҳикматли ибораларига эътиборнинг каттали мени жуда тўлқинтиради. Барча тоифадаги китобхонлар ихлосини қозона олган Махтум¬қулидек донишманд шоирни етказган халқ чинакам халқдир. Махтумқули ўзининг эзгу шахси, инсонпарварлик руҳи билан тўлиқ шеърлари орқали оддий меҳнат аҳиллари учун юксак умидбахшлик руҳини бағишлаб турибди:
Ғариб, сен йиғлама шердек бўларсан!
Ўйлайманки, мустақилликни мустаҳкамлашда, бозор иқтисоди тамойилларини шакллантиришда ҳазрат Махтумқулининг мероси ҳам бизга мададкорлик қилиб туради. Бу ноёб ўгитлар умид, яхшилик, адолат, эътиқод тарбиясида энг ишончли маънавий озиқлардан ҳисобланади. Улкан шоиримиз ўз ўқувчиларига ҳамиша,ҳар қандай шароитда ҳам баланд руҳ, маънавий кўтаринкилик озиғини бериб келмоқдалар.
Азиз хотира
Тилак Жўра табиатан ўта содда ва беғубор инсон, умухалқ севган истеъдодли шоир эди. Бу инсоний маҳр ва эътибор фазилатини бошига тож қилган шоир мен билан қиёматлик оға-ини бўлиб бу иймонли қалам соҳибининг тавсия қилинган “Ўзбекистон халқ шоири” фахрли унвонини ололмай бу ёруғ оламни бевақт тарк этганликлари кўплар қатори менинг ҳам қалбимда оғриқ бўлиб қолди. Меҳрибон Аллоҳдан бу эътиқодли шоир биродаримизнинг руҳларига парвардигор раҳмати ёғилсин, иоласи, яқинлари ҳаёти доимо сарбаланд бўлсин. Абдулғаффор Хон БУХОРИЙ,
Дунё туркманлари инсонпарвар
бирлашмасининг аъзоси,
Бухоро давлат университети фахрийси, адабиётшунос олим, ёзувчи ва таржимон