Мана шу бир банд шеърдаги панднома мазмунидан ҳам билса бўладики, Махтумқули кишилар ўртасидаги иллатлар ҳақида кўпроқ бонг урган. Бунинг боиси, шоир одамизот ҳаётининг мукаммаллиги, гўзаллиги учун куюнчаклигидан ҳам унинг камчиликларини тугатиш, уни нуқсонлардан ҳоли кўриш каби холис ниятда бўлган. Сатрлар мазмунига эътибор берсак, донишманд шоирнинг иймонни инсон умрининг безаги ва энг катта мавқеи сифатида билиши маълумдир. Харом ишлар – иймонга нуқсон етказади, демоқда шоир. Махтумқулининг «Яхшиликни умид этма ёмондан, бўлар бола ёш чоғидан беллидир» мисраларидаги ҳаққоний фикрлар кўламидан тарбиянинг, инсон характер-зийнатининг ҳолати Оллоҳ яратганидан Худо тақдир этганидан ўзгача бўлмаслиги каби шаҳий мазмунни англаб етиш мумкин. Дарҳақиқат, асли ёмондан, қонида бадбин ниятлар оқувчи ярамасдан яхшилик, эзгулик кутиш асло мумкин эмас. Тарбия иши ҳам бўладиган болага қаратилса, айни муддао: у ҳар нечук қилғиликлардан сақланади, характер-хусусияти тобланади, эзгулик сари юз тутади. Бу билан ёмонни тарбияламаслик, ахлоқий ўгит бермаслик керак, деган маъно ёки хулоса чиқариб бўлмайди, албатта. Махтумқули бу билан ёмоннинг ёмонлигини билиш, ҳисобга олиш лозимлигини уқтирмоқда, холос. Тағин, бундай ёмон билан тенглашмаслик, у билан беҳуда пачакилашмаслик сабоғини ҳам англаш мумкин бўлади. Махтумқули ҳатто охирзамоннинг – қиёматнинг белгиси, яқинлашиши ёмонлар, ёмонликлар билан боғлиқ эканлигини таъкидлайди:
Охирзамон яқинлашса,
Аввал бало елдан келур,
Ёмон қолса, яхши ўтса,
Бир нишона селдан келур.
А.Х.Б.:-Унутмайликки, ёмонлар ёки умуман ёмонликлар дунёни зумда қиёмат-қойимга айлантириши ҳеч гап эмас. Шу билан бирга, ёмоннинг ёмон эканлигини билмасдан, бир одамга шубҳа-гумон билан қараш, уни ёмон отлиққа чиқариш ҳам ярамайди. Шоир балки шунинг учун ҳам «Ўз-ўзингча ёмон дема, Киши кўрмай баҳо берма» деган ўгитини беради. Бундай дилдошлик фикрини Маҳтумқулидек буюк инсонпарвар шоиргина ифодалаши мумкин. Ростки, бу бевафо дунёда ёмонотлиқ бўлиб қолиш, юзга беҳуда қора тамға тушиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Ёмонотлиқ бўлмаслик, бадбинларга алданиб қолмаслик учун Махтумқули чин дилдан куюниб ўгит берган. Яъни:
Қасамхўрга яқин борма,
Бадфеълнинг турқини кўрма,
Душманга сирингни берма,
Бошга бало тилдан келур.
Қасамхўрлар, бадфеъллар, душманлар кимлигини билган одам бу ёруғ оламда одамнинг одамдан ер-осмонча фарқли эканлигини англаб етади. Инсон тарбиясида буларнинг ҳаммасидан хабардорлик кутилган натижаларга эришмоқ гарови бўлиши муқаррардир.