Пьесада Фарход – наққош Беҳзоднинг ўғли. “Беҳзод” деб ном танланиши ҳам тасодифийми? Йўқ. Бу Навоий бошида турган XV аср иккинчи ярми Ҳирот маданий муҳитининг йирик вакили, буюк рассом, “Шарқ Рафаэли” деб таърифланадиган Камолиддин Беҳзодга ошкор ишора-ку! Гўё бу билан Нозим Ҳикмат Навоийдан таъсирланганини яна бир бор зимдан таъкидлаётгандек. Албатта, юқоридаги ва бошқа талай ўхшашликлар бўлишига қарамай Нозим Ҳикматда Фарход образи янгича талқин топган. Бироқ бу икки асар муаллифлари бадиий консепцияси моҳиятан бир- бирига яқин. Иккала асарда ҳам ёрга ишқ халққа муҳаббат ила уйғунлашиб кетган. Нозим Ҳикмат “Фарход ва Ширин”ида фарқли ўлароқ, Нозим Ҳикмат пьесасида меҳнат мавзуси бош масалага айланади. Умуман “Бир севги афсонаси” пьесасидаги анаънавий сюжетнинг ўзига хос тарзда давом эттирилишини Навоий достонига жавоб айтишнинг замонавий кўринишларидан бири сифатида қараш керак.
Нозим Ҳикматнинг мазкур пьесасини унинг жонажон дўсти - Ғафур Ғулом ўзбек тилига таржима қилган. Бу таржима 1955 йили босилиб чиққан эди. ана шу таржима асосида Ҳамза номидаги академик театримиз асарни саҳнага қўйиб томошабинларни хушнуд этган эди.
Тилак Жўра,
Султонмурод ОЛИМ,
филология фанлари номзоди.
“Халқ сўзи” газетаси, 1991 йил 11 июнь https://t.me/tilakjura1947