Навоий ва Нозим Ҳикмат
Алишер Навоий жаҳоннинг энг улуғ шоирларидан бири эканини биз айтсак, эҳтимол овозимиз бутун дунё бўйлаб таралмас. Лекин энди бу гапни турли мамлакатлардаги машҳур адибу шоирлар айтишса-чи? Бундай ҳаққоний эътироф бизнинг юкимизни енгил қилибгина қолмай, кўнглимизда илиқ бир мамнуният ҳиссини уйғотиб, зўр фахр туйғусини қўзғайди. Машҳур Француз адиби Луи Арагон 1955 йилда чоп этилган “Совет адабиёти” китобининг “Навоий деган махсус фаслида мана бундай деб ёзилади: “Замонамизнинг машҳур шоирлари чилилик Неруда, прагалик Незвал, испаниялик Альберти, кубалик Пельен, флодельфиялик Лоу Энфелис ва туркиялик Нозим Ҳикмат бугун Навоий ижодига таъзим қиладилар.
Бироқ таъзимда ҳам таъзим бор-да. Хўш, Арагон тилга олган шоирлардан бизга қалбан ҳам, лисонан ҳам энг яқини - Нозим Ҳикмат туркий халқлар адабиётининг азалидан ҳозиригача, ким билади, дейсиз, балки абадийгача энг буюк сўз сеҳргари бўлиб турган бобокалони - Алишер Навоийга таъзимни қандай ифодалайди экан?
1948 йил Нозим Ҳикмат Туркиядаги қамоқхоналардан бирида ётибди. Аммо турмада ҳам қаламини қўлидан ташлаган эмас. Ўша йили у бир драма ёзди. Унга: “Фарход, Ширин, Меҳманабону ва Темур тоғ суви”, деб ном қўйди.
1948 йил. Алишер Навоийнинг 500 йилилиги катта тантана билан нишонланди. Пьеса қаҳрамонлари эса Фарҳод Ширин, Меҳманабону, яъни Меҳнбону... ана шу икки уйғунлик ҳали асарни ўқиб чиқмасингизданоқ сизда: “Бу Нозим Ҳикматнинг улуғ Навоий юбилейини қамоқхонада туриб қаршилади., тўйга тўёнаси эмасмикин?” – деган фикр уйғонади.
Таниқли Озарбайжон Низомийшуноси, марҳум Ғ. Алиев бу пьесани Низомий Ганжавий “Хамса”сидаги иккинчи достон - “Ҳусрав ва Ширин” таъсирида битилган, деб ҳисоблаган эди. бу сайёр сюжет асосида асар битишнинг сарчашмаси Низомий достони экани, Ҳусрав Деҳлавийнинг “Ширин ва Ҳусрав”и ҳам ўша достонга жавоби, Навоий “Фарҳод ва Ширин”и эса Низомий ва Деҳлавий достонларига назира тарзида битилганини инобатга олсак, албатта нозим Ҳикматни Низомий сюжетлари асосида аср битганлар рўйхатига киритиш керак. Бироқ Фарход образининг бош қаҳрамони қилиб олишиёқ таъсир манбаини энди Низомийдан эмас, Навоийдан қидириш тақозо этади.
Кўпчиликка маълумки, Низомий достонида Фарход образи яратилган бўса-да, асарда бу йигитнинг ширингина ишқи - эпизодик сюжет. Низомий достонининг асосий йўналиши эса Ҳусрав билан Ширин севгисини васф этиш, Навоий ўз достонига томоман янгича ғоявий-фалсафий мазмун юкланади. Бунинг учун эса аввало Фарход ва Ширин ишқини куйлашни бош мақсадига айлантиради.
Бу мавзуда Навоийдан кейин ҳам шарқ адабиётида ўнлаб достонлар битилди. Бироқ энди шоирлар фақат Низомийга эмас Навоийга ҳам жавоб айта бошладилар. Ғ.Алиевнинг “Шарқ халқлари адабиётларида Низомий мавзулари ва сюжетлари” ( М. 1985) китобида зикр этилган мавзуда ёзган муаллифлар, уларнинг асарлари хусусида қисқа-қисқа хабар берилган. Аниқлашимизча, шу сайёр сюжет бўйича Навоийдан кейин 62 асарнинг 18 тасида Ҳусрав билан Ширин севгиси эмас Фарход билан Ширин севгиси тараннум этилган. Бизнингча, ўзбек, форс-тожик, турк-азарбайжон, уйғур тилларидаги ана шу 18 асар ё Навоий достонига жавоб, ё “Фарход ва Ширин”нинг у ё бу кўринишдаги таржимаси. Албатта бу фикрни илмий исботлаш учун махсус тадқиқот керак.
Аммо Низим Ҳикмат пьесасини ўқиб, у ана шу анъанавий мавзуда битилган асарларнинг ҳаммасидан кўра Навоийнинг “ Фарход ва Ширин”ига кўпроқ мос келишига амин бўлдик.
Гап фақат асардагина эмас чунки пьеса русчага “Легенда о любви” таржима қилинганидан кейин “Бир севги афсонаси” деб атала бошлади. Аслида асар моҳиятан Навоий достонига яқин.
Адабиётшунос Э. А. Корбаткина “Нозим Ҳикматнинг афсона пьесалари” (М.1967) китобида “Бир севга афсонаси” пьесаси илдизлари “Генезиси” масаласини ўртага қўйди, муаллифни турк халқ оғзаки ижоди билан алоқаси кўпроқ қизиктиргани сабабли Навоий ва Нозим Ҳикмат асарлариаро муносабат йўл-йўлакай қайд этилади, холос.