Тилак Жўра ўзи туғилиб ўсган Пойкент шамоллари каби эркин эпкинликда адабиётга кириб келди. Унинг «Олам остонаси» (1980), «Юлдузлар табассуми» (1981), «Руҳият» (1990) номли шеърий китоблари, озар, турк, арман, рус, туркман, француз ва тожик шеъриятидан қилган таржималари, «Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон», «Ҳозирги турк шеърияти» каби илмий асарлари халқимиз меросига айланди.
Тилак Жўрани шахсан билганлар тасдиқлашлари мумкин: унинг шеъриятида Инсон шоирдан кўра устунроқ. У ўз даврининг ҳайрон қоладиган даражадаги камтарин одами эди. Ҳар қанча маърифатли ва маънавиятли бўлмасин, унда болаларга хос қандайдир тоза жиҳатлар бор эди. Муҳими, бадиий тасвир устаси эди.
Тилак Жўра ижоди тўғрисида унинг устози – забардаст олим, файласуф шоир Ғайбулла ас-Салом шундай деб ёзиб қолдирган: «Қиёфада қуёш акс этганини кўрганмисиз? Шоир Тилак Жўра шеърларида халқ қиёфаси акс этарди».
1994 йилнинг апрель ойи. Тилак Жўра Қоракўл туман касалхонасидан соғайиб чиққан куни она қишлоғида ўзига мучал тўйи қилиб берди. У роппа – роса тўрт мучал умр кўрди. Дўст-ёрлар тўпланишди, кураш мусобақалари бўлди. Вилоят шоирлари, радио-телевидение ходимлари келишди. Шоир ўзи барпо этган боғ рўпарасида шеър ўқиётиб, ҳаяжонданми, кўпчиликнинг салобати босдими, ёд ўқиётган шеърини унутиб қўйди. Сал каловланиб турди-ю, қўл силтаб:
– Қолганини нарёқда ўқиймиз, – дея осмонни кўрсатди. Орадан олти кун ўтиб, оламдан кўз юмди.
Шоирнинг ўша шеърини тингланг:
Соғиниб яшадим, соғиниб ўларман:
Юрагимни қўлга олмоқни,
Ойдин кечалардан минг бора равшан,
Нурли бир иморат солмоқни.
Ток нартидай сенга тирмашиб,
Қучмоқни соғиниб ўларман.
Мўридаги тутундек шошиб,
Тўзмоқни соғиниб ўларман.
Соғиниб ўларман, соғиниб… бироқ –
Ўлим мендан жуда ҳам йироқ.
Ҳа, шоир ўлмайди, унинг умри шеърида давом этади, унинг умри «Оҳанглар оғушида қолади» ва бизни ток нартидай Ватан танасига чирмашиб яшашга, «олам остонаси – Ўзбекистонни» бутун гўзаллиги билан севишга даъват этади.
Зеро, Тилак Жўра ёзгандек:
Оҳанглар оғушида қолажак менинг умрим,
Гўзаллик товушида қолажак менинг умрим,
Умримни куйга ўраб, нурга ўраб яратдим,
Шу қуёш шуъласида келажак менинг умрим.
Ҳа, Тилак Жўра биз билан доимо бирга.
Беҳбуд Жумаев,
журналист