ТИЛАК ЖЎРА
***
Қор эрур қуёшнинг сўлғин шуъласи,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Чироқларни чирмаб, олов деб,
Бутоқларни чирмаб, ялов деб,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Ёруғлик аталган шафақнинг шами,
Тўлсин деб ернинг ҳам косаси – жоми,
Унутиб кундузни, унутиб шомни,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Эзгуликдан букилган танамга,
Лабларим чайнаган нозли санамга,
Қирқда ҳам очиқ қолган қаламга
Қиялаб-қиялаб ёға бошлади.
Қор узра қорайган қарғалар
Танаси куюб, кул бўлган кундадир.
Кундалар устида бир ҳовуч қор
Чаноқдан пўртаган пахтадир.
Қўлларим чўзарман, қўлларим яхлар,
Бу оқлик не сирни сақлар?
Қаҳрим қағиллаган қарғадир,
Ўзимдан, кўзимдан йўрғадир,
Йўғрилиб-йўғрилиб лабимни тишлар
Қор қоплаган қарғишлар...
1989 йил
https://t.me/tilakjura1947
***
Қор эрур қуёшнинг сўлғин шуъласи,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Чироқларни чирмаб, олов деб,
Бутоқларни чирмаб, ялов деб,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Ёруғлик аталган шафақнинг шами,
Тўлсин деб ернинг ҳам косаси – жоми,
Унутиб кундузни, унутиб шомни,
Қиялаб – қиялаб ёға бошлади.
Эзгуликдан букилган танамга,
Лабларим чайнаган нозли санамга,
Қирқда ҳам очиқ қолган қаламга
Қиялаб-қиялаб ёға бошлади.
Қор узра қорайган қарғалар
Танаси куюб, кул бўлган кундадир.
Кундалар устида бир ҳовуч қор
Чаноқдан пўртаган пахтадир.
Қўлларим чўзарман, қўлларим яхлар,
Бу оқлик не сирни сақлар?
Қаҳрим қағиллаган қарғадир,
Ўзимдан, кўзимдан йўрғадир,
Йўғрилиб-йўғрилиб лабимни тишлар
Қор қоплаган қарғишлар...
1989 йил
https://t.me/tilakjura1947