Олмаота шаҳрида 16 Eвроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда
❗️Мамлакатимизда реимбурсация дастурининг йўлга қўйилиши тиббиёт трансформациясидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Бу йўналишда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар кундан кунга ўзининг самарасини бермоқда.
⚡️Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Олмаота шаҳрида 16 Eвроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли тадбирда Европа, Америка ва МДҲ давлатларининг 350 дан ортиқ фармацевтика саноати вакиллари билан бир қаторда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Зоҳид Эрматов ҳам қатнашмоқда.
Форумда халқаро фармацевтика корпорациялари билан ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика бозорига сармоя жалб қилиш имкониятлари кенг муҳокама қилиниши режалаштирилган.
💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

🤩Маълумки, реимбурсация дастурига мувофиқ шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Дастурни амалиётга жорий этишда эса халқаро тажриба жуда муҳим. Бу борада Жамғарма вакиллари доимий равишда халқаро ҳамкорликка катта аҳамият беради.
⚡️Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Олмаота шаҳрида 16 Eвроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли тадбирда Европа, Америка ва МДҲ давлатларининг 350 дан ортиқ фармацевтика саноати вакиллари билан бир қаторда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Зоҳид Эрматов ҳам қатнашмоқда.
⚡️Форум ўзининг 15 йиллик тарихида Қозоғистон, Россия, Беларуссия, Арманистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдавия, Тожикистон ва Туркманистон ҳамда Европа ва Америка минтақасидаги глобал фармацевтика компаниялари раҳбарларини бирлаштирган ҳолда аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини зарур дори воситалари билан таъминлаш каби масалаларни муҳокама қилиш учун қулай имконият яратиб келган.