DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
•dtsj.uz
•facebook.com/dtsj.uz
•instagram.com/tibbiysugurta
•youtube.com/channel/UCjI2ZJWjau_D73fY7F
🌁Манзил: Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, уй 143
☎️+998993539354, +998943539354,
Call markaz - 1149

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


📌2020 йилда шифокорлар ва уларнинг ҳамкасблари фаолияти вазият тақозосига кўра жамиятда кенг муҳокама қилинувчи долзарб мавзулардан бирига айланди. Уларнинг сафида нафақат шифокорлар, ҳамширалар ва шифохона ходимлари бўлган, балки лабораториялар сукунатида касалликни енгиш учун дори-дармонларни кашф этган олимлар ҳам бор эди.

🔵Уларнинг машаққатли меҳнати ва айни дамда фидоийлиги барча давpларда ҳам рассомларга илҳом манбаи бўлиб келган.
🔴 Санъатга бағишланган “Point ART” журнали шифокор ва ҳамшираларнинг тасвирий санъат асарларида акс эттирилган образларини жамлади.

👉Ҳавола орқали ижод намуналари ва уларга оид қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


#байрам
#поздравление

💐Азиз опа-сингиллар, барчангизни 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этамиз. Лабингиздан кулги, юзингиздан табассум, хонадонингиздан файз-у барака аримасин. Ҳамиша қадрли ва севимли бўлинг!

🩺Ҳурмат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси жамоаси


__

💐Дорогие женщины, искренне поздравляем Вас с 8 мартом - Международным женским днём.

✨Желаем вам легкости, бодрости, тепла, улыбок и прекрасного настроения. Пусть сбудутся все желания, в семьях царят счастье и мир.

🩺С уважением коллектив Фонда государственного медицинского страхования


Репост из: Aqmańǵıt News Rásmiy kanal
Нөкис районы Руўхый-ағартыўшылық сарайында «Жаңа Өзбекстанда инсанның ҳуқық ҳәм еринликлери және нызамлы мәплерин қорғаў кепилликлери» темасында семинар болып өтти.

Семинарға Өзбекстан Республикасы Олий Мажлисиниң Инсан ҳуқықлары бойынша ўәкили Қарақалпақстан Республикасы аймақлық ўәкили (омбудсман) Ж.Шлымбетов, Социаллық қорғаў миллий агентилигиниң Қарақалпақстан Республикасы басқармасы жуўапкер хызметкери Н.Ганиев, Қарақалпақстан Республикасы Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызлар комитети хызметкери М.Турдымуратова, Мәмлекетлик медициналық қамсызландырыў Қарақалпақстан Республикасы бөлими баслығы Қ.Камалов ҳәм семинарды район ҳәкиминиң орынбасары Ө.Хасанов ашып алып барды.

Атап өтилгениндей, тийкарғы Нызамымыз саналған елимиз Конституциясында инсан ҳуқықлары ҳәм еркинликлери мәмлекетлик сиясаттың баслы бағдары екени белгилеп қойылған. Әсиресе, ҳуқықый мәмлекет қурыў ҳәм демократиялық пукаралық жәмийетти қәлиплестириў мәселесине айрықша итибар қаратылып, бул бағдарда ҳуқықый тийкарлар ҳәр жыл сайын Нызам ҳәм басқада ҳуқықый ҳүжжетлер менен беккемленип бармақта.

Соны да атап өтиў керек, ҳуқықый демократиялық мәмлекет қурыўдың әҳмийетли шәртлеринен бири – бул инсан ҳуқықлары ҳәм еркинликлерин қорғаў болып табылады. Солай екен, халқымыз турмысы, еркинлиги, ар-намысы, қәдир-қымбаты ҳәм басқа да ажыралмас ҳуқықлар елимиздиң ең жоқары байлығы болып қала береди.

Өзбекстан Республикасы нызам ҳүжжетлери ҳәм халықаралық ҳуқықый нормалар ҳаққында түсиниклер берип, инсан ҳуқықлары ҳәм еркинликлери менен байланыслы мәселелерди үйрениў ҳәм олардың орынланыўын тәмийинлеў ўазыйпалары бойынша семинар қатнасыўшылары менен пикир алмасты.
————

Нукус тумани Маънавият ва маърифат саройида "Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Семинарни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий вакили (омбудсман) Ж.Шлимбетов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъул ходими Н.Ганиев, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходими М.Турдимуратова, Давлат тиббий суғуртаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Камалов ва туман ҳокими ўринбосари Ў.Хасанов очиб берди.

Таъкидланганидек, асосий Қонунимиз ҳисобланган мамлакатимиз Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани белгилаб қўйилган. Айниқса, ҳуқуқий давлат барпо этиш ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ҳуқуқий асослар ҳар йили Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиб бормоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шартларидан бири - бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдир. Шундай экан, халқимизнинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари мамлакатимизнинг энг олий бойлиги бўлиб қолаверади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тушунчалар бериб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва уларнинг ижросини таъминлаш вазифалари юзасидан семинар иштирокчилари билан фикр алмашилди.

https://t.me/Aqmangituz

🌐Website 🌐InstagramFacebook  📹 youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦🟦

Ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда


Қумқўргўонлик 71 ёшли Эсон Омонов кўп йиллардан буён юрак эшемик касаллигига чалинган. Оилавий шароити яхши эмаслиги сабабли жарроҳлик амалиётига етарли маблағ топа олмаган. Унинг жарроҳлик амалиёти харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилди

Батафсил видеода

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади
”,
- деди Президент.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Олмаота шаҳрида 16 Eвроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда

❗️Мамлакатимизда реимбурсация дастурининг йўлга қўйилиши тиббиёт трансформациясидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Бу йўналишда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар кундан кунга ўзининг самарасини бермоқда.

🤩Маълумки, реимбурсация дастурига мувофиқ шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Дастурни амалиётга жорий этишда эса халқаро тажриба жуда муҳим. Бу борада Жамғарма вакиллари доимий равишда халқаро ҳамкорликка катта аҳамият беради.


⚡️Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Олмаота шаҳрида 16 Eвроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли тадбирда Европа, Америка ва МДҲ давлатларининг 350 дан ортиқ фармацевтика саноати вакиллари билан бир қаторда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Зоҳид Эрматов ҳам қатнашмоқда.

⚡️Форум ўзининг 15 йиллик тарихида Қозоғистон, Россия, Беларуссия, Арманистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдавия, Тожикистон ва Туркманистон ҳамда Европа ва Америка минтақасидаги глобал фармацевтика компаниялари раҳбарларини бирлаштирган ҳолда аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини зарур дори воситалари билан таъминлаш каби масалаларни муҳокама қилиш учун қулай имконият яратиб келган.


Форумда халқаро фармацевтика корпорациялари билан ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика бозорига сармоя жалб қилиш имкониятлари кенг муҳокама қилиниши режалаштирилган.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Давлат тиббий суғуртаси соҳасида халқаро тажриба алмашинуви

⚡️Бугун SOCIEUX+ (Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий ҳимоя ва бандлик бўйича экспертиза маркази) томонидан ёлланган халқаро экспертлар ташриф буюрди. Ташрифнинг илк кунида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси масъул ходимлари томонидан босқичма-босқич жорий этилаётган Реимбурсация дастури бўйича тақдимот ўтказилди.

⚡️ Йиғилиш иштирокчилари мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашишди. Суҳбат давомида Европалик мутахассислар дори воситалари харажатларини қоплаш тартибларини белгилаш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни Ўзбекистонга интеграция қилиш бўйича маслаҳатлар берди.

Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий ҳимоя ва бандлик бўйича экспертиза маркази томонидан ёлланган халқаро экспертлар ташрифи давом этмоқда.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


“Ҳаво нафасга айланганда” – ҳаёт ва ўлим ўртасидаги чегара

Агар ҳаётингизни бир касбга, бир мақсадга бағишлаган бўлсангиз-у, бир кун келиб, яшашнинг ўзи савол остида қолса, нима қилган бўлардингиз?

Айниқса, бу ҳолат вазифаси инсонлар ҳаётини сақлаш бўлган шифокорлар билан содир бўлса, улар қандай аҳволга тушишарди?

Пoл Каланитҳи (Paul Kalanithi) буюк шифокор бўлиш сари йўл олган иқтидорли нейрожарроҳ эди. Унинг ҳаёти инсон онгини ўрганиш, миядаги мураккаб жараёнларни тушуниш ва ҳаётнинг маъносини топиш билан банд эди. Бироқ у шифокор эмас, беморга айланганида, бу саволлар унинг олдида буткул бошқача тус олди.

У ўз кечинмаларини “Ҳаво нафасга айланганда” (When Breath Becomes Air) деб номланган мемуар асарида баён қилди.


🗣 Ҳаёт ва касаллик ўртасидаги кураш

У 36 ёшида ўпка саратонига чалинади. Кечагина жарроҳлик залида беморларнинг ҳаётини сақлаб қолаётган инсон энди ўзи ўлим билан юзма юз турибди. Аммо Пoлнинг ҳикояси фожиа ҳақида эмас. Бу умид, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлаш ва яшас истагини йўқотмаслик ҳақида ҳикоя.

📖 "Мен ҳаётдан қандай воз кечишни эмас, балки қандай яшашни ўрганишим керак эди."

Пoл шифокор сифатида беморларнинг ўлими билан кўп дуч келган. Улар сўнгги дақиқаларида қандай ўзгаришини, яшашга кучли интилишини, баъзилар эса аксинча, сукут билан ўлимини кутиб олишини кузатган. Аммо ўзи шу вазиятга тушганда, ҳаётга бўлган қараши буткул ўзгарди.

📖 "Баъзан одамлар мендан: 'Агар бу касаллик бўлмаганда, ҳаётингиз қандай бўлар эди?' деб сўрашади. Мен эса шуни тушундимки, ҳаёт ҳеч қачон фақат режалардан иборат эмас. Ҳаёт – бу ҳозир, бу шу лаҳза. Ўлим яқинлашганда, вақт шунчаки ўтиб кетмайди, у янада қимматли бўлиб боради."

Бу сўзлар чуқур маънога эга. Биз ҳар куни нимагадир интиламиз, режа тузамиз, “бир кун” деган тушунчага суянамиз. Лекин ҳаёт биз ўйлаганчалик узоқ бўлиши кафолатланмаган. Шунинг учун бугун билан яшаш керак. Шу лаҳзанинг ўзида бахтни топиш, яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш, орзуларни кечиктирмаслик керак.

📚Ушбу китоб фақат шифокорлар ҳақида эмас. Бу ҳаётнинг ҳақиқий қиймати ва уни қандай яшаш кераклиги ҳақида ёзилган энг таъсирли асарлардан бири.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан


💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


🔘Бугун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимлари учун тиббий суғурта тизимини ташкил этишда Эстония тажрибасини ўрганиш бўйича семинар ташкил этилди.

✅ZООМ платформасида бўлиб ўтган мулоқотда бўлим ва ҳудудий бўлинма бошлиқлари иштирок этишди.

✅Бундай учрашувлар орқали олинган билимлар ходимларга халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётда бу усуллардан фойдаланиш учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


📎 Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.

🟢 Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

💻 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.


🖥 Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари қатнашяпти.

🟣 Айни пайтда вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, вазирлик Ҳайъатининг 2025 йил 31 январда бўлиб ўтган мажлис қарори ижроси хусусида тўхталиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 13 последних публикаций.