“Ҳаво нафасга айланганда” – ҳаёт ва ўлим ўртасидаги чегара
Айниқса, бу ҳолат вазифаси инсонлар ҳаётини сақлаш бўлган шифокорлар билан содир бўлса, улар қандай аҳволга тушишарди?
Пoл Каланитҳи (Paul Kalanithi) буюк шифокор бўлиш сари йўл олган иқтидорли нейрожарроҳ эди. Унинг ҳаёти инсон онгини ўрганиш, миядаги мураккаб жараёнларни тушуниш ва ҳаётнинг маъносини топиш билан банд эди. Бироқ у шифокор эмас, беморга айланганида, бу саволлар унинг олдида буткул бошқача тус олди.
🗣 Ҳаёт ва касаллик ўртасидаги кураш
У 36 ёшида ўпка саратонига чалинади. Кечагина жарроҳлик залида беморларнинг ҳаётини сақлаб қолаётган инсон энди ўзи ўлим билан юзма юз турибди. Аммо Пoлнинг ҳикояси фожиа ҳақида эмас. Бу умид, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлаш ва яшас истагини йўқотмаслик ҳақида ҳикоя.
📖 "Мен ҳаётдан қандай воз кечишни эмас, балки қандай яшашни ўрганишим керак эди."
Пoл шифокор сифатида беморларнинг ўлими билан кўп дуч келган. Улар сўнгги дақиқаларида қандай ўзгаришини, яшашга кучли интилишини, баъзилар эса аксинча, сукут билан ўлимини кутиб олишини кузатган. Аммо ўзи шу вазиятга тушганда, ҳаётга бўлган қараши буткул ўзгарди.
📖 "Баъзан одамлар мендан: 'Агар бу касаллик бўлмаганда, ҳаётингиз қандай бўлар эди?' деб сўрашади. Мен эса шуни тушундимки, ҳаёт ҳеч қачон фақат режалардан иборат эмас. Ҳаёт – бу ҳозир, бу шу лаҳза. Ўлим яқинлашганда, вақт шунчаки ўтиб кетмайди, у янада қимматли бўлиб боради."
Бу сўзлар чуқур маънога эга. Биз ҳар куни нимагадир интиламиз, режа тузамиз, “бир кун” деган тушунчага суянамиз. Лекин ҳаёт биз ўйлаганчалик узоқ бўлиши кафолатланмаган. Шунинг учун бугун билан яшаш керак. Шу лаҳзанинг ўзида бахтни топиш, яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш, орзуларни кечиктирмаслик керак.
📚Ушбу китоб фақат шифокорлар ҳақида эмас. Бу ҳаётнинг ҳақиқий қиймати ва уни қандай яшаш кераклиги ҳақида ёзилган энг таъсирли асарлардан бири.
💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Агар ҳаётингизни бир касбга, бир мақсадга бағишлаган бўлсангиз-у, бир кун келиб, яшашнинг ўзи савол остида қолса, нима қилган бўлардингиз?
Айниқса, бу ҳолат вазифаси инсонлар ҳаётини сақлаш бўлган шифокорлар билан содир бўлса, улар қандай аҳволга тушишарди?
Пoл Каланитҳи (Paul Kalanithi) буюк шифокор бўлиш сари йўл олган иқтидорли нейрожарроҳ эди. Унинг ҳаёти инсон онгини ўрганиш, миядаги мураккаб жараёнларни тушуниш ва ҳаётнинг маъносини топиш билан банд эди. Бироқ у шифокор эмас, беморга айланганида, бу саволлар унинг олдида буткул бошқача тус олди.
У ўз кечинмаларини “Ҳаво нафасга айланганда” (When Breath Becomes Air) деб номланган мемуар асарида баён қилди.