💭


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Kanalda qiziqishlarim, kitoblardan iqtiboslar, oʻzim va boshqalar uchun tavsiyalar bor.
Shiorim: Barcha narsada muvozanatni ushla!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Taskin topadigan eng ajoyib joyim - seni oyoqlaringga boshingni qoʻyib, koʻzimni yumib yotishim va asta yuzimni mayin silashing.🫀

In Shaa Alloh
#الصبر


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#foydali #tafakkur
Abdulloh Domla


❗️Сиёсий ҳазил:

🇺🇸 АҚШ - ҳалиги қўли тўла тилла узук, тилла сипочка, судхўр, шантажчи, урушқоқ қайнона;

🇷🇺 Россия - ўша ёмон қайнонанинг ҳақми-ноҳақми ўзиникини маъқуллаб туравердиган собиқ эри. Бошида яхши яшаб, кейин ажрашиб кетишган...

🇮🇱 Исроил - Бу икаласининг арзандаси. Унга ҳамма нарса мумкин. Ичса ҳам, чекса ҳам, фоҳишалик қилса ҳам ҳеч ким индамайди.

🇨🇳 Хитой - Буларнинг қудаси. Ҳаммасини ўлгидай ёмон кўради. Аммо, онониб кетай сизлардан деб мийиғида кулиб тураверади.

🇮🇷 Эрон - Кундош;

🇪🇺 Европа - Бойвачча қайнонанинг кўнглига йўл топиш илинжидаги божалар.

🏴 Араблар - Баъмани оиладан чиққан, беъмани бойваччалар.

🇯🇵🇰🇷 Япония ва Корея - Тўйларда бир чеккада туриб, ҳеч кимга халақит бермай, тик туриб овқатланиб кетадиган узоқ қариндошлар;

❗️Марказий Осиё - Бир қориндан тушган 5 оқибатсиз ака-ука!

Баҳодир Искандаров!

Батафсил Gorizontда...


❗️Муаллимини моддий бойитмаган давлат халқини маънавий қашшоқ қилади - Отто фон Бисмарк

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Nima uchun 4300 ta din ichida aynan Islom? Dekartning ajoyib usuli - Towards Eternity
#youtube #tavsiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧡
#fav


Ovozing bor, surʼating ham, lekin iforing yoʻq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Asl Muhabbat
#foydali #Rasululloh


Faqatgina boshiga musibat yetganda yordamchi bir vosita emassan, har qanday holatda ham ochlikda ham toʻqlikda ham, qiyinchilikda ham osonchilikda ham Mehribonimsan Robbim. Osiylik, kibr qilish, noshukrlik, itoatsizlik esa men zaif haqiringdan.

Shijoat kelganda intiladigan, boshqa payt keraksiz bir narsa emassan, har qanday holatda ham ibodat, itoatga, hamd aytib umrlar yetmaydigan darajada shukrlar aytiladigan yagona, ha yagona boʻlgan zotsan Mehribonim.

Yurak toʻridan sizib chiqqan mahzunlik koʻz yoshlarini artguvchisan. Hatto senga qanchalik itoatsizlik qilib koʻrib turganingni bilib turib ham osiylik qilsamda, kechir, kechirgin deyishimga kechirib bagʻringga oluvchi avvalu oxirida takrorlanmas boʻlgan yagona benuqson, rahmli Hakim zotsan.

Hidoyatingda mustaqim, sobit qil. Itoatda, senga intilishimda shijoatlilardan qil.

Manba: @Sakiyna_official
#tafakkur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️ Xadichani qabrini oldiga chodir tikinglar | Na qadar go’zal muhabbat bu

@Anasxon_Mahmud


Masjid al-Nabavi, Medina


Seni koʻrganda emas, hatto eslaganda ham tabassum qilinadigan inson boʻl.

#oʻzimga


Usmoniylar imperiyasi va Temuriylar imperiyasining eng yuksak davrdagi hududlarini taqqoslasak:

1. Temuriylar imperiyasi (1405-yilda Amir Temur vafot etgan davr): Maydoni 4,4 million km².

2. Usmoniylar imperiyasi (1683-yilda, Vena jangidan oldingi eng yuksak davri): Taxminiy maydoni 5,2 million km².

Natija:
Usmoniylar imperiyasi hudud jihatidan eng yuqori qudratida Temuriylar imperiyasidan katta bo‘lgan.

Shuni ta'kidlash kerakki, Temuriylar imperiyasi qisqa muddatda kengaygan va markazlashgan davlat bo‘lgan, Usmoniylar esa uzoq muddat davomida o‘z hududlarini mustahkam boshqarib turgan.

#AmirTemur
#dunyonitebratgan7buyuk


1. Temuriylar imperiyasi xaritasi (Amir Temur vafotidan oldin, 1405-yil)
Timurids Empire map (before Amir Timur's death in 1405)

2. Boburiylar sulolasi xaritasi, eng yuksak davri (Avrangzeb Olamgir vafotidan oldin, 1707-yil)
Baburians Empire map, the greatest extend (before Aurangzeb Alamgirʼs death in 1707)

#AmirTemur #tafakkur
#dunyonitebratgan7buyuk


Amir Temur hikmatlari

Bir ishga kirishmay turib, undan qutulish yoʻllarini moʻljallab qoʻy.

***

Qilmoqchi boʻlgan ishlaringni qilmasdan qoldirma. Agar biror ishni qilmaslikka soʻz berarkansan, yaqiniga ham yoʻlama.

***

Ulamolar bilan suhbatda boʻl va pok niyatli, toza qalbli kishilarga talpin.

***
Yuz ming otliq askar qila olmagan ishni bir toʻgʻri tadbir bilan amalga oshirish mumkin.

***

Nomussiz hayotdan nomusli oʻlim yaxshi.

***

Qonni qon bilanmas, suv bilan yuvishni oʻrgan.

#AmirTemur #oʻzimga
#dunyonitebratgan7buyuk


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋Risolat davri Makka xaritasi🗺
🖥 Sifati: 720p
👤#Anvar_Narzullaev #youtube


Амир Темур "Темур тузуклари"да давлатни бошқаришдаги ўз тажрибалари ҳақида шундай ёзади: "Яна тажрибамда кўриб билдимки, давлат агар дин-у диёнат асосида қурилмас экан, тўғри йўл тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат ялангоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги тўсиғи йўқ уйга ўхшайди.

#AmirTemur
#dunyonitebratgan7buyuk


Mawaraʼnnahr, Khorasan map


Амир Темур

Унинг болалик йиллари ўз шахсиятини камол топтириш, гўзал одатлар билан хулқлантириш даври бўлгани аниқ. Шу тариқа у кучли ва матонатли, жасур ва тадбирли, оқил ва диёнатли, фазилат ва фаросат соҳиби бўлиб етишди. Соҳибқирон Амир Темурни ўз кўзи билан кўрган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ шундай ёзади: "Амир Темур ...тенги йўқ феъл-атворли, теран мулоҳазали, унинг тафаккур денгизининг қаъри йўқдир. У баланд қадли, узун бўйли, тик қоматли, қадимий паҳлавонлар авлодидан эди. Амир Темур кенг пешонали, катта бошли, ғоятда кучли ва салобатли, оқу қизил юзи доғсиз, қўл-оёқлари бақувват, елкалари кенг, бармоқлари йўғон, пойчалари семиз, серсоқол киши эди. Ўнг оёқ-қўли чўлоқ ва шол бўлиб, икки кўзи бамисоли икки шамдек эрса-да, шодлиги билинмас эди. Овози йўғон, ўлимдан қўрқмас, ёши етмишга етса-да изтиробсиз, вазмин эди. Бадани тўла ва пишиқ, худди зич (қалин) тош мисоли қаттиқ эди. У ҳазил-мазах, ёлғонни ёқтирмас, ўйин-кулгию кўнгилхушликка майлсиз, гарчи сўзда ўзига озор етадиган бирор нарса бўлса ҳамки, садоқат унга ёқар эди; у бўлиб ўтган ишга азият чекмас ва ўзига ҳосил бўладиган ютуқдан шодланмас эди... Унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, нақбу ғорат қилиш ва ҳарам (ҳақига) ҳақорат гаплар бўлмасди. У бехато (нишонга ургувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз даражада бахтли, улуғворлиги ўзига мувофиқ, қатъий азм билан сўзловчи, бошига кулфат тушганда ҳам ҳақгўй киши эди...

#AmirTemur
#dunyonitebratgan7buyuk


Салоҳиддин озод қилинган Қуддус кўчаларидан ўтиб кетаётганида бўйнига тилло хоч тақиб олган бир қария уни тўхтатади. "Эй буюк саркарда, бир нарса сўрашимга изи беринг?" дея унга мурожаат қилди. Изн олгач, қария ҳукмдорга шундай деди: "Сизга зафар ато қилинди, Қуддусни қўлга киритдингиз. Насронийлар шаҳарни эгаллаганида қарилар, аёллар ва болаларингизни сўйиб ташлашди-ку, ҳеч кимга раҳм-шафқат кўрсатишмади-ку? Ўшанда насронийларнинг мусулмонларга қилган ваҳшийлиги учун қа-юсос олишдан сизни нима тўсди?" Салоҳиддин: "Заифларга раҳмли бўлишни буюрган, қарилар, аёллар ва болаларни ўлдиришни тақиқлаган диним тўсди", деб жавоб қилди. Лол қолган қария ҳозиргина эшитган сўзларига ишонмай қайтадан: "Сизнинг динингиз одамларингизни шафқатсиз равишда ўлдирганлардан қасос олишни тақиқлайдими?" деб сўради. "Ҳа, шундай. Динимиз кечиримли бўлишга ва солиҳ амаллар қилишга, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаришга, аҳдга вафо қилишга, қасос олишга имкон бўлатуриб кечириб юборишга буюради”, деб жавоб қилди Салоҳиддин. "Нақадар гўзал экан бу дин. Қариганимда ва умрим ниҳоясида тўғри йўлга ҳидоят қилган Парвардигоримга мақтовлар айтаман. Динингизни қабул қилиш учун нималар қилишим керак?" деб сўради қария. Салоҳиддин эса унга шаҳодат калимасини ўргатди. Қария Исломни қабул қилди ва ўлими келгунча Исломнинг гўзал ҳаёти билан яшади. Унга жуда кўп қариндошлари ҳам эргашишди.

#SalohiddinAyyubiy
#dunyonitebratgan7buyuk

Показано 20 последних публикаций.