Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Сени таниб қолдим поездда,
Юрагимни ҳовучлаб олдим...
Кўринардинг ҳаётдан зада,
Кўринардинг анчайин ҳорғин.
Билмам, йиллар кўзлабди нени,
Бахт устингдан ғамлар тўкибди...
Ва бир ҳайрат қуршади мени,
Эҳ, кўзларинг бунча чўкибди!
Гўё сўзлар эди нигоҳинг,
Минг афсусу надоматлардан.
Ортар эди дилдаги доғинг,
Қадр деган камомадлардан...
Ҳаёт бир зум тўхтаб қолгандек,
Сенда йўқдек ундан шашту шаҳд.
Боқма менга қарғиш олгандек,
Мен – сенга бахт тилаган бадбахт!
Нигоҳ ила сўзлаб нетасан,
Менга маҳзун боқма, илтимос!
Сен ўзингга ўхшаб кетасан,
Фақат, ўзинг эмассан, холос...
Шавкат Жўрабек
👉🏻@fayzboguz👈🏻
Юрагимни ҳовучлаб олдим...
Кўринардинг ҳаётдан зада,
Кўринардинг анчайин ҳорғин.
Билмам, йиллар кўзлабди нени,
Бахт устингдан ғамлар тўкибди...
Ва бир ҳайрат қуршади мени,
Эҳ, кўзларинг бунча чўкибди!
Гўё сўзлар эди нигоҳинг,
Минг афсусу надоматлардан.
Ортар эди дилдаги доғинг,
Қадр деган камомадлардан...
Ҳаёт бир зум тўхтаб қолгандек,
Сенда йўқдек ундан шашту шаҳд.
Боқма менга қарғиш олгандек,
Мен – сенга бахт тилаган бадбахт!
Нигоҳ ила сўзлаб нетасан,
Менга маҳзун боқма, илтимос!
Сен ўзингга ўхшаб кетасан,
Фақат, ўзинг эмассан, холос...
Шавкат Жўрабек
👉🏻@fayzboguz👈🏻