Репост из: Neomind
Мен Леонардодан ҳар куни атрофимиздаги дунёни ҳайрат билан кузатишга ва шу орқали, ҳаётимизни янада мазмунли қилишни ўргандим
Билимни унинг ўзи учун изланг. Ҳар бир билим фойдали бўлиши шарт эмас. Баъзан уни фақатгина завқланиш учун ўрганиш керак. Леонардога Мона Лиза ни чизиш учун юрак клапанларининг қандай ишлашини билиш зарур эмас эди, ёки Қоядаги Мадонна асарини яратиш учун қоя чўққиларида тош қотган ҳайвонлар қандай пайдо бўлганини тушуниш шарт эмас эди. У ўзини қизиқишга эрк берган ҳолда ҳаракат қилгани учун ўша даврдаги ҳеч кимга насиб этмаган янги йўналишларни тадқиқ этиш ва ўзаро боғлиқликларни англаш имконига эга бўлди
У деярли ҳеч қандай мактаб таълимини олмаган. Унинг даҳолиги биз ўзимизда ривожлантиришга интила оладиган маҳоратларга – қизиқиш ва кузатувчанликка асосланган эди. Унинг тасаввури шу қадар жонли эдики, ҳатто фантазия чегараларига етиб борарди. Бу эса ўзимизда, ҳатто фарзандларимизда ҳам ривожлантиришимиз мумкин бўлган нарсалардан биридир
— Уолтер Айзексон. Китоб: Леонардо да Винчи