Алберт Брюс Сейбин - америкалик яҳудий тиббиёт олими, вирусолог, полиомиелитга қарши вакцина яратувчиси. АҚШ Миллий Фанлар Академиясининг аъзоси.
Полиомиелит - бу инсоннинг марказий нерв тизимига таъсир қиладиган ва фалажликга олиб келадиган даҳшатли касаллик. 1959-1961 йилларда бутун дунё бўйлаб миллионлаб болалар вакцина билан эмланди, ундан фойдаланиш ушбу касалликнинг бутун дунё бўйлаб тарқалишини тўхтатиш имконини берди.
Алберт Брюс Сейбиннинг вакцинаси дунёдаги ягона ва биринчиси эмас, бундан олдин бир нечта олимлар ўзларининг бир қанча вакциналарини яратишган, аммо Сейбиннинг вакцинаси энг юқори натижаларни кўрсатди ва шу кунгача қўлланилмоқда
У вакцинасини патентлашдан вос кечган, бу эса кўплаб компаниялар унинг вакцинасини ишлаб чиқаришга имкон берди. Биргина 60-йилларда дунё бўйлаб 200 миллиондан ортиқ одам эмланган, бу тахминан 500 минг инсонни ўлимдан қутқарган
У вакцинасини қанд бўлаклари кўринишида тарқатган, бу эса кўплаб инсонларга етиб бориш имконини оширган
@themantiq