Митохондрия ва эволюция
Инсон танаси ҳужайраларидаги митохондриялар «энергия станциялари» вазифасини бажаради. Улар қадимги бактерияларнинг авлодлари бўлганлиги сабабли, улар ҳужайранинг бошқа органеллаларидан фарқли ўлароқ, ўзларининг шахсий ДНКларига эга. АҚШ олимлари митохондрия бу ДНКни ҳужайра хромосомаларига киритиш, шу билан инсон геномини ўзгартириш ва умр кўриш давомийлигини қисқартириш қобилиятига эга эканлигини аниқлашибди
Митохондрия инсон танасининг барча ҳужайраларида мавжуд ва у ҳаёт учун зарур бўлган энергия ишлаб чиқариш учун жавобгар. Фақат шу органеллаларнинг ўзига хос ДНКси бор - у тахминан 1,5 миллиард йил олдин бир ҳужайрали аждодларимиз ичига жойлашиб олган ва органеллаларнинг аждоди ҳисобланган қадимги бактериялардан бизга етиб келган
Сўнгги бир неча ўн йилликларда митохондриял ДНК вақти-вақти билан органеллалардан «сакраб», ҳужайра ядроси орқали инсон хромосомаларига ўтиши мумкинлиги маълум бўлди. Бундай «қўшимчалар» миллионлаб йиллар давомида тўпланиб келган ва ҳар бир инсон аслида аждодларидан юзлаб ибтидоий, асосан зарарсиз ядро митохондриял ДНК сегментларини мерос қилиб олган
Мақола
@themantiq