“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсумини 826 та маҳалла ўтказиб юборади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилган.
Бунда 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус берилади.
Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Кетма-кет 2 марта ғолиб бўлган ва кейинги икки мавсумни ўтказиб юборадиган маҳаллалар рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.
Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмаслиги қоидаси ўтган йили Сенат кенгаши қарори билан белгиланган.