Электр тармоқларидаги йўқотишлар камайиш ўрнига ортган
Давлат раҳбари ўтган кунги йиғилишда электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоизни ташкил этаётганини кўрсатиб ўтган. Рақамларда айтилса, бу 2024 йилда 11,4 млрд.кВт.соатни ташкил этган.
Бу кўпми ёки камми деган, савол берилса, айтиш мумкинки, жуда кўп. Энг ёмони, йўқотишлар улуши камайиш ўрнига ортишни бошлаган.
2023 йилдаги йиғилишда Давлат раҳбари йўқотишлар улуши 12 фоизни ташкил этганини қайд этиб, 2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлигини таъкидлаганди.
Афсуски, йўқотишларнинг манбаи, таркибий мундарижаси ва таҳлиллари ҳақида очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Йўқотишлар статистикаси, генерация ва истеъмолдаги манипуляциялар корреляцияси ҳақида алоҳида мустақил ўрганишлар керак. Бусиз қўйилган вазифага эришиш жуда қийин бўлади. Бунинг учун ишлаб чиқариш, импорт, экспорт, магистрал тармоққа узатиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, улгуржи ва чакана истеъмолгача бўлган барча занжирлардаги статистика шаффоф юритилиши, ҳар ойда очиқ бериб борилиши, монитооринг қилиниши керак.
Қуйида янги дейилган даврда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмоли маълумотлари келтирилган. Мавжуд ва узуқ-юлуқ маълумотлардан ҳам (бори шу) йўқотишлар даражаси ўтган йили ошганини кўриш мумкин.