Яшил иқтисодиёт йилида қуёш панеллари импорти чекланади
Давлат раҳбари ўтган куни 2025 йилни "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб номлашни тавсия қилди. Бу келаси йилда иқтисодиётда жудаям кўп ижобий ўзгаришлар бошланишига умид беради.
Лекин амалда юз бераётган айрим тескари ва зарарли ҳаракатлар эзгу мақсадларга етишни қийинлаштиради ёки имконсиз қилади. Шундай қийшиқ ишлардан бири 2025 йил 1 январдан бошлаб BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилишни тақиқлаш билан боғлиқ.
Юзлаб тадбиркорлар ва миллионлаб ўзбекистонликларнинг танловиига тааллуқли чекловларнинг яширин тарзда киритилаётгани ўз йўлига, ўзбекистонликларни бунга кўниктиришмоқда (нимаики зараркунанда қарор бўлса, ҳаммаси яширин ёки ёпиқ).
Агар бу бузғунчилик бекор қилинмаса, Ўзбекистон Tier-1 рўйхатини божхона чеклови ва назорати учун қўллаган дунёдаги ягона мамлакат бўлади.
Газета нашри панель бозорини бир қўлли қилиш орзусидаги шонли энергетиклар ва валийнеъматлардан чиқаётган навбатдаги кулгули ва айни пайтда аянчли оқибатлар яратадиган мазкур чекловлар ҳақида тадбиркорлар билан гаплашган.
Эътиборсиз бўлмаганлар, мақолани, албатта ўқиб чиқишлари керак.