Uztest билан боғлиқ абсурднинг давоми ҳам бор
Ўзи регулятор бўлган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги «UzTest» давлат корхонасининг таъсисчиси ҳам.
Яъни регулятор бир қўли билан мувофиқлик ва синовлар ўтказишга боғлиқ қоидаларни белгилайди. Иккинчи қўли билан (ёки бошқа қайсидир аъзоси билан) ўша бузуқ қоидалардан фойдаланиб бизнес, яъни соққа қилади. Зўр-а!
Лицензия пицензия деган нарса йўқ.
Агентлик директори Жуманазаров UzTest раҳбари Каттаходжаевнинг раҳбари, шундайми? Бюрократик вертикал бўйича ҳам, қўнғироқ ҳуқуқи бўйича ҳам.
Айтайлик, бозорни монополлаштириш орзусидаги BYD ёки бож киритишни сўраб ётган ADM Jizzakh'дан Жуманазаровга импортчиларни қўл силтагунча сиқиб туришга оид топшириқ ёки илтимос бўлса, Каттаходжаев бажармайди деб ўйлайсизми? Ёки Artel/Texnopark гуруҳи ёзнинг қоқ ўртасида масалан, 2 ойгина импорт кондиционерларнинг синовини чўзиб туришни сўраса?
Бу қанақа Спрут эканини тасаввур қилдингизми?
Унданам қизиғини айтайми, маиший техника учун турли синов ва тўсиқлар яратишга, электромобиллар учун рақобатчиларга қарши нотариф чекловлар яратишга билвосита (аслида бевосита) сабабчилар ҳисобланган, бозор устидан юқори кабинетлардаги аёнлар ва аффилинган ваколатлар воситасида устуворлиги таъминланган Artel/Texnopark гуруҳи ёки электромобиллар бозори устидан ҳукмронлигини ўртанаётган BYD гуруҳи ҳалигача монополист деб топилмаган.
Бу абсурд ҳақда вақти келиб (Саксон тўртинчи ренессанс пайти), балки китоблар ёзилар.
Ҳозирча эса ўша калит сўз ёдга тушади:
Спрут.