Давлат ресурси сифатида камроқ, биржада сотиш учун кўпроқ буғдой сотиб олинади
2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш бўйича ҳукумат қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, марказлашган тарзда жами 2 млн. 550 минг тонна буғдой харид қилиш кўзда тутилган (ўтган йили 2 млн. 565 минг тонна). Шундан:
Давлат ресурси сифатида 837 минг тонна (ўтган йили 1 млн. 283 минг тонна);
Кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун 1 млн. 513 минг тонна (ўтган йили 1 млн. 41 минг тонна);
Уруғликка 200 минг тонна (ўтган йили 240 минг тонна).
Қарорда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар 2024 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиққан ҳолда, буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилиши қайд этилган.
Биржа 3 кун муддатда расмий веб саҳифасига 2024 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх тўғрисидаги маълумотларни туманлар кесимида жойлаштириш керак (ҳали жойлаштирилгани йўқ).
Дарвоқе, бугун Сурхондарёлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажаришгани эълон қилинди.
Ғаллакорларнинг ҳосилига, чўнтагига барака берсин!