Ўзбекистоннинг Албаниядаги илк элчиси тайинланди.
Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Иброҳимов Албания Президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Расмий маросимдан сўнг Президент қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон билан Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Байрам Бегай Ўзбекистонда кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараларини юксак баҳолади. Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.
Маълумот учун, Бахтиёр Иброҳимов 2023 йилнинг ноябрь ойида аккредитациядан ўтган ва Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг октябрь ойида у ЕХҲТ, БМТ НЖҚБ, ОҲИЧК, МАГАТЭ ва БМТнинг Венадаги бошқа тузилмалари каби халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三