Tayinlov.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал
Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.
Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


“Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқарувига янги раис тайинланди.

Мирзиёд Мирҳамидов “Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тегишли қарор компаниянинг кузатув кенгаши томонидан 2025 йил 21 январда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

Мирзиёд Мирҳамидов 1990 йил 3 апрелда Тошкентда туғилган.
Фаолияти давомида у Ўзбекистоннинг етакчи транспорт ва логистика компанияларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб, логистика соҳасида катта тажриба тўплаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили тайинланди

Ўзбеистоннинг  Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов янги тайинланган мамлакат Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердис билан учрашув ўтказди.

«Дунё» нашрининг ёзишича, Британия Бош вазирининг Савдо вакиллари лавозими 2012 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу ўринга мамлакат парламентининг етакчи намоёндалари тайинланади.
Савдо вакиллари фақат Бирлашган Қироллик билан савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган мамлакатларга тайинланади ва уларнинг асосий фаолияти ушбу соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга йўналтирилади.

Хусусан, савдо вакиллари Британия Савдо ва бизнес вазирлиги билан яқин ҳамкорликда янги бозорларни кашф этиш, хорижий мамлакатларга бизнес миссияларини ташкил этиш ҳамда Британия ва хорижий ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни жадаллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Суҳбат давомида хорижий томон Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва сўнгги йилларда республиканинг савдо-иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари билан батафсил таништирилди.
Лорд Жон Олдердис Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, расмий Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Албаниядаги илк элчиси тайинланди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Иброҳимов Албания Президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Расмий маросимдан сўнг Президент қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон билан Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Байрам Бегай Ўзбекистонда кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараларини юксак баҳолади. Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.

Маълумот учун, Бахтиёр Иброҳимов 2023 йилнинг ноябрь ойида аккредитациядан ўтган ва Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг октябрь ойида у ЕХҲТ, БМТ НЖҚБ, ОҲИЧК, МАГАТЭ ва БМТнинг Венадаги бошқа тузилмалари каби халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Расулов Бекмурод Жамшид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши
шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш
бўйича мутахассис лавозимига тайинланди


Расулов  Бекмурод  Жамшид  ўғли — 2002-йил Қашқадарё вилояти  Қарши шаҳрида туғилган.

Тайинловга қадар, у 3-йил давомида Қарши  шаҳридаги “Боғишамол ” маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган.

Расулов  Бекмурод Жамшид ўғлини ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод етиб, келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Расулов Давронбек Давлатжон ўғли Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Мирзо Улуғбек тумани "Ҳамид Олимжон" маҳалласидаги ёшлар етакчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Давронбек Расуловнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз!

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Японияда ўзбек маданияти элчиси тайинланди

Япония билан маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида машҳур қўшиқчи ва ижрочи Машу Комазаки ўзбек маданиятининг ушбу мамлакатдаги элчиси этиб тайинланди.

Тайинлаш маросимида Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов мамлакатимиз ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Машу Комазаки хонимга “Ўзбекистон маданияти элчиси” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.
Дипломат “Ўзбекистон маданияти элчиси” мақоми биринчи марта Япония фуқаросига берилганини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати Япония билан маданий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Машу Комазаки бундай фахрий унвонни бергани учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу мақом унинг кейинги фаолиятида катта имкониятлар яратади.

“Япониядаги маданий тадбирларда янграган ўзбек миллий мусиқаси японларни Ўзбекистонга ташриф буюришга илҳомлантиради. Уларнинг онгида бу оҳанглар буюк ипак йўлидаги сирли мамлакатнинг ёрқин қиёфасини яратади” - дейди у.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


МТРКга хусусий каналлардан кадрлар раҳбарликка тайинланди

«Севимли», «Миллий», «Менинг Юртим» каналларида ишлаган Насриддин Асриддинов «Наво» каналига

Дилбар Раҳмонова Болажон каналига

«Менинг юртим» каналида ишлаб келган Дилшод Файз эса «Ўзбекистон» каналига раҳбарлик қилади.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистон ХДП Қўқон шаҳар кенгашининг I Пленум йиғилишида ташкилий масала муҳокама этилди.

Исмоилов Ҳусниддин Мўминжон ўғли - Ўзбекистон ХДП Қўқон шаҳар кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Олий Мажлис Сенати матбуот котиби тайинланди.

Наврўз Ибодуллаевич Ризаев Олий Мажлис Сенати матбуот котиби этиб тайинланди.

Н.Ризаев узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ўзбекистон", "Ўзбекистон 24" телеканалларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, Н.Ризаев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган, аввалги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди

Даврон Мақсудов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Д.Мақсудов бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Бундан олдин Маҳмуд Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

2024 йилнинг июлида “Ҳудудгазтаъминот” бошқарув раиси этиб Маъруф Хўжаев тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тилеулесов Арисланбек Ауезович Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Москвада ўзбек диаспораси раҳбари алмашди.

Москва шаҳридаги Ўзбек миллий-маданий автономияси раҳбари этиб Ўзбекистонлик Рузибаев Соип Деҳқонович тайинланди.

Рузибаев Соип Деҳқонович 1970 йил 26 январь куни Ўзбек ССРнинг Навоий шаҳрида туғилган. 1990 йилда ҳарбий хизматни ўтаганидан сўнг, СССР ИИВ Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик ўқув юртига ўқишга кирган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги тизимида, шунингдек, Коми Республикаси жазони ижро этиш органларида турли лавозимларда хизмат қилган. Шимолий Кавказдаги ҳарбий ҳаракатлар ветерани. Оилали, тўрт нафар фарзандни тарбияламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу лавозимда аввал ҳуқуқшунос ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахром Исмаилов фаолият юритган эди.

Расмий Telegram-каналидаги маълумотларга кўра, Бахром Исмаилов ташкилотнинг Васийлик кенгаши таркибида қолади, шунингдек Россия-Ўзбекистон ҳарбий-тарихий жамиятининг лойиҳалари билан шугулланади.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Андижон ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди.

Давронбек Ҳасанбоевич Сатторов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟

Юлдошов Махмуд Маъруф ўғли – Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Юлдошов Махмуд Маъруф ўғли - 1994-йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган.

Маълумоти – олий. 2018-йилда Сингапур Менежментни Ривожлантириш институтини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби Ижрочи директори вазифасида ишлаб келган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Кеча, 27 январь Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Қизириқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталган.

Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Алламуротов Шерхон Йўллиевич номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар Ш. Алламуротов 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Вилоят раҳбари янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятига муваффақиятлар тилаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟

Анваров Алишер Адҳамович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Алишер Адҳамович Қува тумани камбағаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Жумаев Нурали Исмоил ўғли - 2025-йилнинг 24-январ кунидан 3 (уч ой) синов муддати билан Бойсун тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлани.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгашининг I Пленум йиғилишида ташкилий масала муҳокама этилди.

Ўктамов Шохрухбек Улуғбек ўғли - Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улуғбек Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида ишлаб келган.

Тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Показано 20 последних публикаций.