UzAuto Motors Powertrain”га янги раҳбар тайинланди.
Саидазим Миркамолович Ғуломов “UzAuto Motors Powertrain” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.
Қайд этилишича, мазкур қарор 2024 йил 26 декабрда компания акциядорининг йиғилишида қабул қилинган.
Саидазим Ғуломов янги раҳбар тайинлангунга қадар компания раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Янги бош директорни тайинлаш бўйича қарор 2025 йилнинг 30 июнга қадар қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, “UzAuto Motors Powertrain” замонавий иккинчи авлод B-DOHC (Double Overhead Camshaft) бензин ва икки ёқилғида ишловчи, шунингдек, турбо ва атмосферали CCSS (Cylinder Set Strategy) Prime двигателларини ишлаб чиқаради. Компания Onix, Tracker ва Cobalt каби машҳур моделлар учун ишлатиладиган 1,2 литр ва 1,5 литр ҳажмли двигателларни ишлаб чиқаради.
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三