"Тасвир" газетаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
👉 www.tasvir.uz
👉 www.facebook.com/tasvir.gazetasi.1
👉 www.instagram.com/tasvir_gazetasi/
👉 https://twitter.com/Tasvir_gazetasi
Канал админи: @tasvir_uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Спорт хабарлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

📱 Бошқа
каналларимиз📲

Телеграмда канал очиш урф бўлган ҳозирги вақтда қуйидаги каналларн
и юритаяпмиз:

1⃣ @kungil_kundaligi - илк очилган каналимиз. Унда наср ва назмдаги сара ижод намуналаридан ташқари муаллифларнинг ўзлари ёки радио(тв)да ўқилган аудио ва видео шеърлар ҳам қўйиб борилади.

2⃣ @turtliklar - телеграмдаги энг сара тўртликлар ва рубоийлар бериб бориладиган канал.

3⃣ @sport_xabarlari - Шунчаки ''ҳазиллашиб'' очилган, кейин эса ўз-ўзидан ўқувчи(аъзо)лар сони қўшилиб борилаётганлиги учун фаолиятини давом эттираётган спорт янгиликлари канали.

4⃣ @yondaftarcha - Ўта шахсий ва ҳозирча ''кенжатой'' канал. Ушбу каналлар муаллифининг кузатувлари, хулосалари ёзиб бориладиган ''ён дафтарча''.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖


❗️ "Тасвир" газетаси эндиликда янги ном, янги талқинда чоп этилади. Шу боисдан газетанинг телеграм канали ҳам ўзгарди. Янги каналга ўтиш учун қуйидаги линкни босинг: 👉 https://t.me/zortasvir_uz


❗️ Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди:
"Мен «Реал»да ишлашни тўхтатишга қарор қабул қилдим. Бу кутилмаган вақт, аммо жамоа яна ғалаба қозониши учун танаффус керак, клубга янги услуб ва янги методика лозим. Шунинг боисдан мазкур қарорга келдим. Мен клуб ва унинг президентига катта муҳаббат билан ёндашаман." дея фикр билдирди Зинедин Зидан.
Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришган эди. @tasvir_gazetasi


⚽️ #JCh2018. Япония терма жамоасининг жаҳон чемпионати-2018 учун якуний таркиби эълон қилинди. 👆 @Tasvir_gazetasi


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар, Корея ярим ороли атрофидаги вазият ва қатор бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилишди.


⚽️ "Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Англияда Чемпионшипда иштирок этадиган "Дерби Каунти" клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. @tasvir_gazetasi


Хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистондаги учувчисиз учар қурилма(дрон)ларни вақтинчалик олиб кириш ва мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. @tasvir_gazetasi


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси борткузатувчиси Раъно Бобобекова Москвада ўтказилган халқаро танловда “Йилнинг яхши борткузатувчиси” деб топилди. @tasvir_gazetasi


❗️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Музокаралар чоғида фан ва технологиялар соҳасидаги икки томонлама алоқалар ривожи, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот институтлари ва инновацион марказлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш сингари масалалар муҳокама қилинди. @tasvir_gazetasi


❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев кеча, 30 май куни «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, 3 йилда бир марта ёшларни раҳбарликка тайинлаш бўйича янги «Тараққиёт» республика танлови ўтказилади. Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. @tasvir_gazetasi


❕Киевда ўлдирилгани айтилган россиялик журналист аслида тирик бўлиб чиқди. Журналист уни ўлдиришга буюртма берилгани ҳақида бир ой аввал билгани ва унга махсус операцияда иштирок этиш таклиф қилинганини айтди. @tasvir_gazetasi


🌒Июлнинг 27-санасида камёб ҳодиса — тўлин Ой тутилиши рўй бериши айтилмоқда. Бу жараённи Ш. Америка ҳудудидан бошқа барча ҳудудларда кузатиш мумкин бўлади. @tasvir_gazetasi


✈️ Тошкент-Нью-Йорк йўналиши учун авиачипталар арзонлашади
👉 http://tasvir.uz/toshkent-nyyu-york-ynalishi-utchun-aviatchiptalar-arzonlashadi/
© @tasvir_gazetasi


Украина пойтахти Киев шаҳрида россиялик журналист Аркадий Бабченкони ўлдириб кетишди. Айни вақтда Киев полицияси қасддан содир этилган қотиллик иши бўйича суртиштирув ишларини олиб бормоқда.


❗️ Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилади.
Олий ўқув юртининг бакалавриатида 4 та йўналишда жами 100 та ўрин (31 таси грант, 69 таси тўлов-контракт) ва мaгистратурада 7 та йўналишда жами 30 та ўрин (8 таси грант, 22 таси тўлов-контракт) ажратилган. @tasvir_gazetasi


🥇Бугун, 30 май куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Москва шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган ёш футболчиларимизга Миллий олимпия қўмитаси совғалари – велосипедлар тақдим этилди. @tasvir_gazetasi


🥊 7 нафар боксчимиз “Губернатор кубоги” финалига чиқди
👉 http://tasvir.uz/7-nafar-bokstchimiz-gubernator-kubogi-finaliga-tchidi/
© @tasvir_gazetasi


🗞 “Тасвир”нинг №22(1069)-сонида ўқинг:

✳️ Дилноза Исмияминова: “Ёр-ёрлар”— қалбимнинг ноласи”
✳️ 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
✳️ Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида
✳️ Юртимизда илк бор 3 поғонали кўприк қурилади
✳️ Туз бўрони кузатилади
✳️ Йўқолган Ҳиндистонликлар қутқарилди
✳️ ЖЧ-2018 расмий қўшиғи куйланди
✳️ Меган Маркл ўз гербига эга бўлди
✳️ Нодавлат нотижорат ташкилотлари: эскирган усуллардан воз кечиш лозим!
✳️ Ишбилармон тижоратчи
✳️ Дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
✳️ Йўловчининг антиқа “кашфиёт”и
✳️ “Interkom-2018”: миллий ахборот майдонида кимлар ғолиб?
✳️ Фазилатда тенги йўқ муборак ой
✳️ Экранларга муҳрланган ижод чашмаси
✳️ “Севги изтироби”: Асуни ўлдиришдими?
✳️ “101-рейс”: қийин вазиятда қолган экипаж жасорати ҳақида
✳️ Машҳурларнинг муваффақиятли атторлик лойиҳалари
✳️ Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари артисти Зайнаб Хонларова билан экран орқали дийдорлашув
✳️ Янги тақлидларга баҳо беринг!
✳️ Чусовитина олтин медаль соҳибаси!
✳️ “Реал Мадрид” — 13 карра европа чемпиони!
✳️ Кореялик меҳмон ўзбекча дуэт куйлади
✳️ Хизмат пиллапоясидан кўтарилиш
✳️ Номус ҳимояси
✳️ Энг тўғри қарор
✳️ Кредит “олди-берди”сига тайёрмисиз?
✳️ Дармондорилар хазинаси ёки пиёзнинг бизга таниш бўлмаган турлари ҳақида
✳️ Умидни йўқотишга шошилманг!
✳️ Гилос: қайси рангдагиси фойдалироқ?
✳️ Ташлаб юборишга шошилманг!
✳️ Тўғри танлов: нималарга эътибор бериш муҳим?
✳️ “Гуллар изтироби”:Бемаъни шов-шув кўнгилсизликка йўл очди

🔆✨ ДУНЁ, ШОУ-БИЗНЕС, СПОРТ янгиликлари, ШИФОКОР маслаҳати ва МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ — буларнинг бари “ТАСВИР” газетасининг янги сонида! Сотувда 31 майдан.

☑️ #Анонс
✳️ Инстаграм/ Твиттер: @Tasvir_gazetasi


❗️ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ “body camera” яъни йўл-патруль хизмати ходимлари учун мўлжалланган ҳолатни қайд этиб борувчи видео камераларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда бошқарма расмий сайти хабар берди. @tasvir_gazetasi


Муборак Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида янги журнал — «Мўминалар» чоп этила бошланди.Журналда динимиз аҳкомлари, аёлларга хос ҳукмлар баён этилган

Показано 20 последних публикаций.

38

подписчиков
Статистика канала